RU

Последние новости

23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  0 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  3 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  11 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  21 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0 19:31Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 2:0. Highlights  5

Эксклюзив! Одил Аҳмедов билан академияси, Мўминжонов ва қаршиликлар ҳақида Новости

Эксклюзив! Одил Аҳмедов билан академияси, Мўминжонов ва қаршиликлар ҳақида

Хабарингиз бор, жорий йил 2004 йилда таваллуд топган футбол тарбияланувчилари Наманган спорт коллежига имтиҳон топширдилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда бошланган иш янада унумли бўлиши учун Одил Аҳмедов Италияда тадбиқ этилаётган янги методикани ўз академиясида қўллашни мақсад қилди. 

Бу борада Ўзбекистоннинг Италия "А" сериясида фаолият олиб борган ягона футболчиси Илёс Зейтуллаев ҳам ўз ёрдамини беришини айтиб ўтди. Айни пайтда Зейтуллаев УЕФА "B" лицензиясига эга бўлиб "Купелло Кальчо" клубида Италия футболининг келажаги сифатида қаралаётган янги методика асосида иш бошлаб юборган.

Зейтуллаев "JFL Tashkent" ва Одил Аҳмедов академияси мутахассисларига Италиядаги барча шароитларни яратиб беришини таъкидлаб ўтар экан, тўғри йўл орқали нафақат Ўзбекистон МТЖга, балки хорижга ҳам яхши савиядаги ўйинчиларни чиқариш мумкинлигини айтиб ўтди.

Сўнгги кунларда юз бераётган воқеаларга бефарқ бўлмаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори сайтимизда чиқиш қилди.

"Наманганда яна ёшлар футболи қайта оёққа тураётганини эшитаётган жуда кўплаб ҳамшаҳарларимдан нафақат наманганликлар, балки водий аҳлидан жуда кўплаб хатлар оляпман. "Навбаҳор"га сайланган янги президент Шавкатжон Абдураззоқовни клуб ўринбосарлари учун алоҳида шароит яратиб берганини эшитиб хурсанд бўлдим. Чунки бу бизнинг ишимизни енгиллаштиради, спорт коллежидан яхши болаларни етиштириб бериб турсак, ўринбосарлар таркиби орқали ё уни бош жамоага ёки четга чиқариш билан шуғулланамиз. Шунинг учун ҳам ўринбосарларга бўлган эътибор жуда муҳим. То жамоа ўз ўринбосарларига жиддий эътибор қаратмас экан, четдан келган футболчилар ҳозир жамоани эмас, ўзини ўйлайдиган бўлиб қолган. Тез кунларда хорижлик ҳамкорларимиз билан мураббийлар малакасини ошириш борасида иш бошлаймиз", - дейди Одил Аҳмедов.

- Мавсум бошида "Навбаҳор"да сизнинг ҳиссангиз ҳақида гап-сўзлар чиққан эди?

- Мен бу йил жамоага росмана ёрдам бермоқчи эдим. Ўтган йил якунида жамоа қийин аҳволга тушиб қолди, ўшанда қўлдан келган ёрдамни бердим. Якунда жамоа олий лигада қолгач, мен керак бўлмай қолдим. Майли, бунга қаршилигим йўқ. Лекин нима ўзгарди? Мўминжонов менга ёшларга эътибор қаратишни ваъда берганди, аммо якунда рулни ўз қўлига ола бошлади, худдики барча ишни у қилди. Бемалол ишлайверсин. Лекин яна бир бор айтаман, Наманганни карвонсарой қилишмасин. Виктор Жалиловни кўпчилик ёмон кўради, лекин у ҳар доим 2-3 футболчини кашф қилиб кетган. Бизга мана шундай мураббийлар керак. Мўминжонов клубда яна қанча ишлайди билмайман, аммо ишни кечиктирмасдан ёшларга урғу беришимиз керак, бошқа гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

- Кимларни мисол қилиб келтира оласиз?

- Мана "Неймар"ни олайлик (Аҳмад Мамадалиев, 1997 йилда таваллуд топган) нонвой бола, кечалари нон ёпиб чиқади кейин машғулотга келади. Оилавий ҳолати бундай бўлиб турса, бола қандай ўсади? Йованович нега йўқолиб қолди? Ёки "Навбаҳор" унга машғулот майдоними? Йил бошида ўйнай олмай, охирида гол урадиган. Урган голлари ҳам ғалаба келтирмаган. Бундай дурангларни маҳаллий футболчилар билан ҳам қўлга киритса бўлади. Битта ёш ўйинчини қўйиб, 10та ўйинга имконият беринг, у ҳам 11-турдан уришни бошлайди. Гапирса гап кўп!

Азизбек Турғунбоевчи? Ўткан йили Россияга кетишга тайёр турганди бу бола. Оилавий шароитидан келиб чиқиб. 2016 йил унга эътибор бўлмади, бу йил ҳам кетказишаётганди. Чунки фамилияси йўқ-да. Нимадир бўлди-ю, битта ўйиндан кейин қолди. Мана ҳозир асосий таркиб футболчиси. Наманганлик истеъдодлар Россияга ишлагани эмас, ўйнагани кетиши керак! Мана шу фалсафани илгари суришимиз керак.

- Ўз академиянгиз ҳақида нима дейсиз?

- Муаммо шундаки, шунча қилинган ишларга тўсиқлар бўлаяпти. Агар Намангандаги коллеж ва лицейни қайта оёққа тургизмасак, ўринбосарлар сафига бола қаердан келади? Ўринбосарларда футболчи бўлмаса, асосий таркибга ким келади? Яқин кунларда Наманганда иккита катта сунъий майдон қурилиши бошланади. Уни кўчадан келган кишиларга пул ишлаш учун қилмаяпман. Шу ёшлар учун жой бўлсин дейман. Шуни ҳам гапириб юрганлар ва иш бошлашимизга қаршилик қилаётганлар бўлаяпти. Водий чемпионлар лигаси ҳам ўз-ўзидан келмаган ғоя. Коллеж ва лицейга яхши футболчиларни саралаб олайлик деяпмиз. Рауф Инилеев ҳам текинга ишламаса керак, унга ҳам маошни ўзимиз берамиз. Мутахассисларни Италия ва "Краснодар" академиясига юборишни режа қилиб турибман. Коллеж ва лицейдаги барча мураббийларни қайта кўриб чиқиб, маъқулини олиб қолиш ва улар билан замонавий фикрлашимиз керак. Рауф Инилеев уларга масъул бўлади ва биз тадбиқ этадиган методиканинг ишлаш жараёнини назорат қилади. Инвентарлар яхши бўлсин, болакайларда тўп билан муаммо бўлмасин. Ҳаммасини аъло ҳолатда қилишни ўйлаб қўйганмиз, лекин қаршилик бундай давом этадиган бўлса, мен қандай ишлайман, лойиҳани Тошкентга кўчираманми ёки Фарғонагами? Илтимос, менга қаршилик қилманг, бировдан пул сўраётганим йўқ-ку!


Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика