RU

Последние новости

12:36"Навбаҳор" охирги марта Олмалиқда ютганида Искандеров ва Марушич гол урганди  0 12:32ФИФА "The Best" мукофоти учун номзод футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонларни эълон қилди  0 12:10"Бухоро" "Нефтчи"ни охирги марта қачон ютган?  2 12:07"Реал" қишки харидларга тайёр: Модрич ўрнига 3 нафар номзод  2 11:39Майами мэри Мессига шаҳар калитини топширди  3 11:11"Нефтчи", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 10:42"Бавария"нинг асосий футболчиси "Реал"га ўтишга розилик берди  4 10:15Тен Хаг мураббийликка қайтишга яқин (Фабрицио Романо)  1 09:47EЧЛ. 4-турдан сўнг чемпионлик учун даъвогарлар рейтинги янгиланди  0 09:20Роналду Рунининг Мессини ундан яхшироқ деган гапига жавоб қайтарди  21 08:52"Реал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  12 08:25УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  1 07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  2 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  11 03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0

Егор Кримец: "Бейжинг Гоан" янги мавсумда Хитой чемпиони бўлмоқчи" Новости

Егор Кримец: "Бейжинг Гоан" янги мавсумда Хитой чемпиони бўлмоқчи"

Сўнгги йилларда Хитой Суперлигаси жадаллик билан ривожланиб бормоқда.

Бақувват ҳомийлар ёрдамида клубларнинг инфратузилмаси кучайтирилмоқда, кучли легионерлар жалб этилмоқда. Бунинг натижаси халқаро аренада ҳам ўз самараси бермоқда. Оддий мисол тариқасида "Гуанчжоу Эвергранд" клубининг охирги 3 йилда 2 марта Осиё чемпионлар лигасида зафар қучганини келтириш мумкин. Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Егор Кримец  яқин 2 йилни айнан Хитой Суперлигасида ўтказади. "Шерлар" Кримецни "Бейжинг Гоан" клубига ижарага беришга қарор қилишди. Ҳимоячи 2013 йилда ҳам айнан шу клубда ярим йилга ижара асосида ўйнаганини ўқувчиларимиз яхши эслашса керак. Биз айни пайтда ўз жамоаси билан янги мавсумга тайёргарлик кўраётган ҳамюртимиз билан боғланиб унинг фикрлари билан қизиқдик. 



- Барчаси ажойиб, жамоа мени жуда илиқ кутиб олишди, - дея гап бошлади Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси. - Чунки 3 йил олдин ҳам бу ерда фаолият олиб борганман. Шу сабабли кўникиш нисбатан осонроқ бўлмоқда. Лекин машғулотлар анчагина қийин, айни пайтда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилашга қаратилган. Тренажер залида шуғулланаяпмиз ва югуриш машқлари бўлмоқда. Бундан ташқари футболчиларга тактик машғулотлар ҳам сингдириб борилмоқда.

- "Бейжинг Гоан"даги ўзгаришлар ҳақида ва клубнинг бу йилги мақсади ҳақида нима дея оласиз?
- Жамоа янги мавсумга тайёрланмоқда. Клуб ўз олдига доим энг юксак мақсадларни қўяди. Худди "Пахтакор" каби фақат чемпионликни кўзлайди. Масалан, ўтган йил "Бейжинг Гоан" тўртинчи ўринни банд этди. Бу эса клуб учун жуда ёмон натижа деб қабул қилинди. Шу сабабли испаниялик Грегорио Мансано бошчилигидаги мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди, аргентиналик Пабло Батталья, хорватиялик Дарко Матич ва швециялик Эртон Фейзуллаху каби легионерларга жавоб берилди. Жамоага италиялик машҳур мураббий Альберто Заккерони бош мураббий этиб тайинланди. Клуб тўртинчи ўринни олгани учун ўзгаришлар катта бўлди. Бу йил мақсадимиз Хитой Суперлигасида чемпион бўлиш. 



- Жамоанинг янги мураббийи Альберто Заккерони ҳақида нима дея оласиз? Унинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳати нимада?
- Бу мураббийни футбол мухлисларига ортиқча таништириб ўтириш шарт бўлмаса керак. Тажрибали мураббий "Милан" билан Италия чемпиони бўлган, Япония терма жамоасини 2011 йил Осиё чемпионига айлантирган. Япония билан икки марта Жаҳон чемпионатида ишлади. Бироқ тўғриси ҳозирча Заккеронининг услуби ҳақида аниқ бир фикр билдиришим қийин. Сабаби у билан бирга ишлаётганимизга бир неча кун бўлди холос. Мураббийнинг гапларига қараганда "Бейжинг Гоан" мавсумда ҳужумкор ўйин намойиш этади. Буни қанчалик уддалай олишимизни вақт кўрсатади. Бундай мураббий билан бирга ишлаш ҳар доим ҳам насиб этавермайди.

- Сиздан ташқари клубга келган легионерлар ҳақида нима дея оласиз?
- Клуб бу йил тўрт нафар легионерни ўз сафга қўшиб олди. Мендан ташқари яна уч нафар бразилиялик футболчи "Бейжинг Гоан" шарафини ҳимоя қилади. Ральф  ва Ренато Аугусто Бразилиянинг "Коринтианс" клубидан таклиф этилди. Бу клуб охирги мавсумда Бразилияда чемпионликни қўлга киритди. Ральф таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланади, у 5 йил давомида "Коринтианс" шарафини ҳимоя қилди. Бразилия терма жамоасида ҳам бир нечта ўйинлар ўтказган.

Ренато Аугустога келсак уни кўпчилик Германиянинг "Байер" клубидаги фаолияти орқали яхши таниса керак. 2008-2012 йилларда айнан шу клубда ўйнаган ҳужумкор ярим ҳимоячи 2 йил давомида "Коринтианс"да фаолият олиб борди. У ҳам Ральф сингари бақувват ва терма жамоада бир неча бор майдонга тушган.

Яна бир легионер эса "Порту"да бир неча йил ўйнаган ярим ҳимоячи Клебер ҳисобланади. У аслида "Бейжинг Гоан"га тегишли, бироқ жароҳат олгани учун "Эшторил" клубига ижарага берилганди.  



- "Бейжинг Гоан" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрмоқда?
- Айни пайтда жамоа Куньмин шаҳрида икки ҳафталик йиғинни ўтказмоқда. Бу йиғин якунлангач Пекинга қайтамиз, қисқа танаффусдан сўнг 10 февраль куни Дубайга учиб кетамиз. Янги мавсум бошланишидан олдинги охирги йиғин айнан БААда ташкил этилади. 6 март эса 2016 йилги Хитой Суперлигаси старт олади.

- Оилангизни Хитойга қачон олиб бормоқчисиз?
- Оилам ҳозирча Тошкентда бўлиб турибди. Сабаби айтганимдек ҳозир мавсумолди йиғинлари давом этаяпти ва бир шаҳарда кўп бўлмаяпмиз. Менимча март ойида хотиним ва фарзандимни Хитойга олиб келсам керак. Клуб менга алоҳида квартира ажратган, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ.

- "Пахтакор" клуби ва унинг мухлисларига қандай тилакларингиз бор?
- "Пахтакор" мухлисларига доим раҳмат айтиб келганман. Улар мен учун доим энг яхшилари бўлиб қолишади. Бу йил "Пахтакор" учун жуда қийин бўлишини биламан. Сабаби чемпионликни ҳимоя қилиш уни қўлга киритишдан қийин бўлади. Доим стадионга келиб жамоани қўллаб-қувватлаб туришларига тилакдошман. Сабаби футболчилар мухлислар учун ўйнашади.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика