RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Эдгар Гесснинг услуби, Месси ва Роналдунинг фарқи, Наманганлик мухлислар ва Шомуродов туфайли Италия футболини кўраётганлиги ҳақида. Обид Жўрабоев билан интервью Новости

Эдгар Гесснинг услуби, Месси ва Роналдунинг фарқи, Наманганлик мухлислар ва Шомуродов туфайли Италия футболини кўраётганлиги ҳақида. Обид Жўрабоев билан интервью

Айни кунларда Самарқанднинг "Динамо" клуби Про-лиганинг навбатдаги тур учрашувларига тайёргарликни қизғин руҳда давом эттирмоқда.

Сайтимиз мухбири жамоанинг тажрибали футболчиси Обид Жўрабоев билан интервью ташкил этди.

- Обид Жўрабоев ўзи асли қаерда ва қачон туғилган? Футболга кириб келишингиз қандай бўлган?

- Мен 1986 йили Наманган вилоятида туғилган. Болалигимдан футболга қизиқишим юқори бўлгани туфайли Жалолқудуқ туманидаги футбол интернатида кирганман. Шу муассасада футбол бўйича дастлабки билимларимни олганман.

- Ўзбекистон чемпионатларида биринчи бўлиб қайси жамоа сафида ўйнагансиз?


- Футбол интернатда ўқиб юрган вақтимда "Навбаҳор" ўринбосарлар жамоасида ўйнаганман. Расман профессионал футболдаги илк фаолиятимни 2007 йилда "Локомотив" БФК жамоаси сафида бошлаганман. 2008 йилдан бошлаб ўша вақтдаги Олий лигада ўйнашни бошлаганман.




- Жорий мавсумда "Динамо" клуби олдига қандай мақсад ва вазифалар қўйилган?


- Жамоамиз олдида фақат бир вазифа - мавсум якунида Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш қўйилган. Бунинг учун барча футболчилар ишлаяпмиз, максимал тарзда ҳаракат қилаяпмиз. Насиб бўлса шу йили "Динамо"ни Суперлигага қайтариб мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

- Кўплаб мураббийлар билан бирга ишлагансиз. Улар орасида энг кучлиси ким деб ҳисоблайсиз? Яъни қайси мураббий сизда энг яхши таасурот қолдирган?

- Фаолиятим давомида бирга ишлаган мураббийлардан Сергей Лушан менда илиқ таасурот қолдирган. Шунингдек, россиялик мутахассис Андрей Канчельскисни ҳам яхши мураббий деб ҳисоблайман. Менга кўпроқ Эдгар Гесснинг услублари маъқул келган. Футболга киришим кетишимда айнан унинг ҳиссаси катта бўлган. Жисмоний ва назарий жиҳатдан Сергей Лушан ва Эдгар Гессдан кўп нарсаларни ўрганганман.

- Суперлигада қайси жамоага мухлислик қиласиз?


- Ўзим туғилиб ўсган вилоят жамоаси бу - "Навбаҳор". Шунингдек бу жамоа сафида ўзим ҳам ўйнаганман ва ҳамиша мухлислик қилиб келаман. Бундан ташқари "Насаф" иштирокидаги ўйинларни ҳам мунтазам кузатиб бораман. Суперлигада айнан шу икки жамоага мухлислик қиламан.

- Фарғонанинг "Истиқлол" клуби сафида ҳам ўйнагансиз. Жамоанинг Про-лигадан чиқиб кетишига муносабатингиз қандай?


- Албатта, "Истиқлол"нинг чемпионатни тарк этиши ёмон холат. Бир томондан жамоа чиқиб кетгач, биздан очко олиб ташланди. Бу ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Ҳозирги кунда Про-лиганинг даражаси ортди, жамоалар Суперлига клублари билан ҳам рақобатлаша оладиган холатга келди. "Истиқлол"нинг хомийлари клубни яхши қўллаб-қувватлашарди. Нега чиқиб кетганини билмайман, лекин яхши жамоа эди.

- Хориж чемпионатларида қайси клубларга мухлислик қиласиз? Масалан Европа клубларидан?

- Хорижий чемпионатларда Испаниянинг "Реал Мадрид" клубига, Англияда эса "Манчестр Юнайтед"га мухлислик қиламан. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйнаётганлиги сабабли Италияда "Женоа" клубини ўйинларини ҳам кўриб бораяпман ва жамоанинг мухлисга айландим десам бўлаверади.




- Сизнингча, айни дамда Ўзбекистоннинг энг кучли футболчиси ким?


- Ҳозирги кунда Жалолиддин Машарипов ва Элдор Шомуродов мен учун энг кучли футболчилар ҳисобланишади.

- Дунё бўйича айтсакчи?


- Албатта Месси ва Роналду. Бу футболчиларни бир-биридан устун қўйиб бўлмайди, ҳар иккисининг ҳам ўзига хос кучли томонлари бор. Улар яратаётган тарих ва рекордларга ҳар қандай футболчи ҳавас қилиши бор гап.

- Ўзбекистонда ва жаҳон футболида мухлислари энг фаол бўлган қайси клубларни кўрсата оласиз?


- Ўзбекистонда "Навбаҳор" клуби мухлислари энг фаол эканлигини барча яхши билади. Шунингдек ҳозир бизни "Динамо" мухлислари ҳам фаол қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Мухлислик маданияти, фан клублар фаолияти жамоада жуда яхши ташкилланган.

Хорижда Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби мухлислари фаолиятини юқори баҳолаган бўлардим. Уларнинг "эл-класико"ларда ишлаши ҳавас қиларли даражада. Шунингдек италиялик мухлисларнинг ҳам азарти жуда юқори.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика