RU

Последние новости

12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  0 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5

Эдгар Гесс: "Бу гаплар мен ҳақимда яхши билмайдиган инсонлар томонидан айтилган" Новости

Эдгар Гесс: "Бу гаплар мен ҳақимда яхши билмайдиган инсонлар томонидан айтилган"

Кеча Спорт телеканалида намойиш этилган “Футбол шарҳи” кўрсатувида 22-тур учрашувларига шарҳ берилиб, келишилган ўйинлар тўғрисида ҳам гапириб ўтилди.
Бу гап орасида Эдгар Гессни “Бухоро” клубидан кетишига келишилган ўйин сабаб бўлгани айтиб ўтилди. Хабарингиз бор, Эдгар Гесс "Бухоро"дан кетганидан сўнг яқинда “Андижон” жамоаси бошқарувини қабул қилиб олди. Бу гапларга мураббий ўз муносабатини билдирди.

- Сал кам ўн йилдан бери Ўзбекистонда меҳнат қилиб келаётган бўлсам ҳеч қачон ифлос ишларга қўл урмаганман. Қайси жамоада ишламай ўзимдан яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан. Тўғри, “Бухоро”да ўз ўйлаган мақсадларимга эриша олмадим. Бу жамоадан кетишимга муваффақиятсиз натижалар сабаб бўлди. Шу боис истеъфони қабул қилдим. “Бухоро” олдида виждоним пок. Буни жамоадагилар ҳам яхши билишади. Кеча мен ҳақимда нега бундай гаплар айтилганини эшитиб очиғи ҳайрон қолдим. Бу гаплар мен ҳақимда яхши билмайдиган инсонлар томонидан айтилган. Ҳаммасини Яратганнинг ўзи кўриб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Эдгар Яковлевичнинг юртимиздаги фаолияти 2006 йили айнан “Андижон”да бошланганди. Кейинчалик у “Локомотив”, “Насаф”, “Шўртан” ва “Бухоро” клубларида ҳам фаолият олиб борди. Айни пайтда Гесс ўзи яхши билан “Андижон” жамоасига яна устозлик қилмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика