RU

Последние новости

17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  5 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  2 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   3 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  9 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  30

Эдгар Бернхардт: "Онам фарғоналик бўлгани учун ўзбек клублари ҳақида кўп эшитганман" Новости

Эдгар Бернхардт: "Онам фарғоналик бўлгани учун ўзбек клублари ҳақида кўп эшитганман"

"Андижон" Тошкентдаги йиғиннинг иккинчи қисмини давом эттирмоқда.

Кеча Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари "Жар" ўйингоҳида "Турон"га қарши назорат учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда маҳаллий футболчилар билан бир қаторда легионерлар ҳам синовдан ўтказилди. Жамоага келиб қўшилган асли германиялик, Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Эдгар Бернхардт ҳам жамоанинг пойтахтдаги иккинчи йиғинида ҳам иштирок этмоқда. Кечаги назорат баҳсидан сўнг футболчи championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

- Эдгар "Андижон" ҳақидаги дастлабки таассуротлар қандай? Янги саргузаштларга тайёрмисиз?

- Дастлабки таассуротларим яхши. Мураббий ҳақида ҳам ижобий фикр билдирган бўлардим. Бу ерга келмасимдан олдим ушбу мутахассис ҳақида менга айтишганди. Жамоанинг ўйин услуби истаганимдек. Мураббий бераётган кўрсатмаларини имкон қадар бажаришга ҳаракат қилмоқдаман. Чемпионат бошланишига бир ойга яқин вақт қолди. Тайёргарликни давом эттирмоқдамиз. Умид қиламанки янги футбол мавсумида яхши натижалар қайд эта оламиз. Бизнинг ўз мақсадларимиз бор.

- Ўзбек футболи ҳақида бунга қадар тасаввурга эгамидингиз? 

- Менга ўзбек футболи ёқади. Кўпроқ техника ва тўп билан ишлашга эътибор қаратилади. Ҳа, Қирғизистон терма жамоаси сафида Ўзбекистонга қарши ўйнаганман. Фақат бир маротаба аниқроғи 2019 йил "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда майдонга тушганман. Ўшанда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсакда, ажойиб таассуротлар қолганди. Ўзбек футболи тарихидан хабардорман. Чунки, онам Фарғонада туғилган. Улардан "Пахтакор" ва кўплаб клублар ҳақида эшитганман. 

- Жамоа сизни қандай кутиб олди? Футболчилар билан тил-топишиб кетишда муаммо бўлаётгани йўқми?

- Ҳа, "Андижон" жамоасида ёш ва тажрибали ижрочилар бор. Очиғини айтганда менга бунинг аҳамияти йўқ. Тўғри, лидер сифатида ўзимни ҳис қиляпман. Чиқишиб кетишда муаммо бўлгани йўқ. Жамоа мени яхши кутиб олди. Умуман олганда очиқ инсонман, дея оламан. Шу боис мен билан тил топишиш қийин эмас. Агар ким учундир қийин бўлса бу унга боғлиқ. 

- Клуб билан расман шартнома имзоладингизми?

- Шартноманинг яна айрим жойларини кўриб чиқишимиз керак. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Лекин, Отабек Ғуломхўжаев билан ишлашни истайман",- дейди Эдгар. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика