Эдегор сафдан чиқди. У "Эл класико"ни ўтказиб юборади
19 окт 2020 19:35
Новости
Эдегор сафдан чиқди. У "Эл класико"ни ўтказиб юборади
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор жароҳатга йўлиқди. Бу ҳақда Marca хабар тарқатяпти.
Ўнг оёқ мушакларини шикастлаб олган норвегиялик футболчи кейинги 1 ойни майдон ташқарисида ўтказиши айтилмоқда. Демак, 21 ёшли Эдегор ЕЧЛ 1-тури доирасидаги "Шахтёр" ва "қаймоқранглилар"нинг азалий рақиби саналган "Барселона"га қарши ўйинларни томошабин сифатида кузатишга мажбур.
Комментарии