Эдегор Ҳоландни "Арсенал"га чақирганини айтди
06 авг 2022 20:25
Новости
Эдегор Ҳоландни "Арсенал"га чақирганини айтди
"Арсенал"нинг норвегиялик ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор ватандоши Эрлинг Ҳоландни Лондон клубига ўтишга ундаганини таъкидлади.
"Мен Эрлинг билан ҳар куни гаплашаман. У ажойиб йигит ва қойилмақом ўйинчи. Ҳоланд – "Арсенал" учун зўр ҳужумчи, у жуда кўп гол уради. Мен уни "Арсенал"га чақиришга ҳаракат қилдим, лекин у бунга жавобан менга қараб шунчаки кулиб қўйди", – деди лондонликлар сардори.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Ҳоланд ёзда 60 миллион евро эвазига "Боруссия" Дортмунддан "Манчестер Сити"га ўтган эди.
Комментарии