RU

Последние новости

17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  2 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  1 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   14 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  10 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  6 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0

ЕЧЛ учун кураш... "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Челси"ни қабул қилади (превью) Новости

ЕЧЛ учун кураш... "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Челси"ни қабул қилади (превью)

Бугун АПЛда катта жанг!

«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» - «ЧЕЛСИ»
«Олд Траффорд», Манчестер.
Премьер-Лига, 36-тур.
Якшанба, 28 апрель 2019 йил
Бошланиш вақти: 16:30 (Манчестер) - (20:30 Москва).

ТАРКИБЛАР БОРАСИДАГИ ҲОЛАТ

«Манчестер Юнайтед»

Тиззасидаги жароҳати сабаб сўнгги 6 ўйинда қатнашмаган Андер Эррера бугун сафга қайтиши мумкин. Сўнгги ўйинларда хатоларга йўл қўяётган бўлса-да, Сульшер дарвозабон Давид Де Хеага ишонишини айтиб ўтди. Фитнес тестлардан ўта олмагани учун Скотт Мактоминай ҳамда "Эвертон"га қарши ўйинда жароҳатланган Фил Жонснинг ўйинда қатнашиши сўроқ остида турибди.

Дисквалификация: Йўқ
Жароҳатланганлар: Валенсия, Байи.
Сўроқ остида: Эррера, Жонс, МакТоминай.

«Челси»

"Ливерпуль"га қарши ўйинда жароҳатланган Антонио Рюдигер сафга қайтишга яқин. Бироқ "Бернли"га қарши ўйинда кичик жароҳат орттириб олган Нголо Кантенинг ўйинда қатнашиш эхтимоли паст баҳоланмоқда. Каллум Хадсон–Одои эса узоқ муддатга сафдан чиққани расман маълум бўлди.

Дисквалификация: Йўқ
Жароҳатланганлар: Ходсон- Одои, Ампаду, ван Гинкель
Сўроқ остида: Канте, Рюдигер.

МАЪЛУМОТЛАР

«Манчестер Юнайтед»
Барча турнирлардаги сўнгги 5 ўйин: М-М-М-Ғ-М
6-ўрин, 64 очко.

"Қизил иблислар" сўнгги 9 ўйинининг 7тасида мағлуб бўлишди. Бу ҳолат 1962 йилнинг сентябридан буён илк марта кузатилди. Ўшанда бу инқироз айнан якшанба куни тугатилганди.

Жамоа 5 марта кетма кет икки уй ўйинида мағлуб бўлган. Сўнгги марта бу ҳодиса 2014 йилда Девид Мойеснинг МЮсида қайд этилган.

Жамоа бу мавсумда 50 гол ўтказиб юборди ва бу клуб антирекорди саналади. Жамоа кетма-кет 12 ўйиндан буён гол ўтказиб юбормоқда. Жамоанинг гол ўтказиб юбориш борасидаги серияси 1970 йилда бўлган ва ўшанда кетма-кет 16 ўйинлик серия қайд этилган.

"Қизил иблислар" Скотт Мактоминайнинг "Вулверхэмптон"га урган голидан кейин 527 дақиқа мобайнида ўйиндан гол урмади.

Жамоа сўнгги 3 ўйинда гол кирита олмади. Бу ҳолат 1992 йилда ҳам кузатилганди.

«Челси»
Барча турнирлардаги сўнгги 5 ўйини: Ғ-Ғ-М-Ғ-Д
4-ўрин, 67 очко.

"Челси" бу мавсум топ-6 жамоаларга қарши ўтган сўнгги 6 сафар ўйинида мағлуб бўлди, тўплар нисбати 1:13.

Улар кучли олтилик жамоаларига қарши ўтган сўнгги 8 сафар ўйинида ғалабага эришишганича йўқ. Сўнгги ғалаба 2017 йилнинг августида қайд этилганди.

2016 йилнинг сентябрь ойидан буён "Челси" АПЛда кетма-кет уч ўйинда зафар қуча олмаган. Аммо шундан кейин жамоа кетма-кет 13 ўйинда ғалабага эришди.

"Челси" бу мавсумда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган 11 ўйиннинг фақатгина иккитасида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабалар "Кардифф" устидан қўлга киритилди.

"Челси" "Олд Траффорд"даги 6 ғалабасини 6 ҳил мураббий билан қўлга киритган: Гленн Ходдл, Рууд Гуллит, Клаудио Раньери, Жозе Моуринью, Рафаэль Бенитес ва Карло Анчелотти. Қайд этиш керак, шуларнинг 5 нафари "Олд Траффорд"даги илк ўйинида ғалаба қозонган.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Томонлар ўзаро 182 ўйинда қатнашишган. "Юнайтед" 75, "Челси" эса 53 ўйинда ғалаба қозонган. 54 ўйинда дуранг қайд этилган.

"Манчестер Юнайтед"ни АПЛда энг кўп мағлуб этган жамоа - "Челси", 18 ғалаба.

Агарда "Юнайтед" ғалабага эришадиган бўлса, 1957 йилнинг январидан кейин илк марта жамоа "Челси"ни ўз майдонида кетма-кет уч марта мағлубиятга учратиши мумкин.

"Юнайтед" барча турнирларда "Челси"га қарши сўнгги 6 ўйиннинг 3тасида (1 дуранг, 2 мағлубият) ғолиб бўлди. Бунга қадар жамоа кетма-кет 12 ўйинда "Челси"ни юта олмаганди.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика