RU

Последние новости

11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  1 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  0 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  2 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  7 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  14 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8

ЕЧЛ. Толибжон Қосимов: "Бугун "Реал" ва ПСЖ устунликка эга бўлади" Новости

ЕЧЛ. Толибжон Қосимов: "Бугун "Реал" ва ПСЖ устунликка эга бўлади"

Тунда Европа чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги икки ўйин бўлиб ўтади.
Сайтимиз ходими Толибжон Қосимов "Реал" - "Боруссия" ва ПСЖ - "Челси" учрашувидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Толибжон Қосимов:

"Реал" - "Боруссия"
Бу жамоаларнинг чорак финалда ўзаро тўқнаш келиши маълум бўлгандаёқ ҳамманинг кўз олдига ўтган мавсумдаги ярим финал келганди. Ўшанда мадридликлар устунроқдек туюлганди, аммо ҳаммаси умуман бошқача тус олганди. Ҳозир ҳам "Қироллик клуби"га фаворит сифатида қаралмоқда, бунга асослар етарли. Энг аввало, ўтган йили бутун бошли "Реал"ни бир ўзи тиз чўктирган Роберт Левандовски бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Бундан ташқари, меҳмонлар сафида ўтган йил "Реал"га қарши ўйнаганларнинг ярмидан ҳам кўпроғи бугун ўйнамайди.

"Реал" бу мавсум ЕЧЛдаги рақибларини голлар шодаси билан сийлаб келмоқда. "Боруссия" эса аввалги йилдаги каби кучли кўринмаяпти.

Бу учрашувга қадар меҳмонлар таркибида Марко Ройс ажойиб формага кириб олган бўлса, мезбонлардан Роналду ва Бейл исталган ҳимоя қўрғонини бузиб ўта оладиган даражада.

Бугунги учрашувда "Боруссия" таркибидаги йўқотишларни ва "Реал"нинг яхши формада эканлигини инобатга олиб, мезбонларни ўйинда ҳам, натижада ҳам устунлик қилишади деб айта оламиз.

ПСЖ - "Челси"
Бу жуфтликдаги бахс қолганларидан қизиқарлилик бобида асло қолишмайди. "Челси"нинг ҳимояси энг кучлилардан бири, ярим ҳимоя ҳам исталган рақибни чўчита оладиган даражада кучли. Ҳатто, мураббий борасида ҳам Моуриньо Лоран Бландан анча тажрибали ва кучли. Лекин, парижликларда дахшатли қурол бор. Бу Ибрагимович-Кавани ҳужум тандеми. Бу икки ҳужумчи исталган қўрғонни ёриб ўта олади. Златаннинг заргарона ва жозибадор зарбаларига мана ман деган ҳимоячи ва дарвозабонлар ҳам тўсқинлик қила олишмайди.

Лондонликлар бугун ҳимоядан ўйнашга ҳаракат қилишади. Тезкор қарши ҳужумларда эса Азар ва Оскар асосий ишни бажаришади. Парижликлар эса майдоннинг исталган қисмидан хавф солишлари мумкин. Моура, Матюиди, Кабай каби ярим ҳимоячилар бутун майдон бўйлаб комбинациялар уюштиришади. Уларни якунлашни эса юқоридаги икки тандем маромида бажаради.

Бугунги ўйинда ПСЖ мезбон эканлиги ва Ибрагимович ўзининг энг яхши формасидалигини инобатга олиб, парижликларни кичик устунликка эга бўлишларини тахмин қилиш мумкин. Лондонликлар эса нимчорак финалда бўлгани каби барча масалани ўз уйларида ҳал қилишга уринишади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика