RU

Последние новости

11:09Баҳодир Хакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  0 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  10 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  0 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  4 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  25 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  6 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Винисиус ва Родригонинг голлари эвазига "Шахтер"ни мағлуб қилди Новости

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Винисиус ва Родригонинг голлари эвазига "Шахтер"ни мағлуб қилди

ЕЧЛ учинчи туридан ўрин олган "Реал Мадрид" – "Шахтер" учрашуви якунланди ва унда "Реал" ғалаба қозонди.


ЯНГИЛАШ

90-дақиқа. Ўйин тугади!

75-дақиқа. Ўзгариш! Орельен Тчуамени ўрнини Эду Камавингага бўшатиб берди.  

74-дақиқа. Кроосга нисбатан фол. Бироқ меҳмонлар аъзоси бу фикрга буткул қўшилмаяпти. Жарима зарбаси.  

67-дақиқа. Ўзгаришлар! Марьян Швед ва Александр Зубков ўрнига Иван Петряк ҳамда Даниил Сикан майдонга тушди. 

64-дақиқа. Ҳимоячи Бенземанинг оёқлари остидан тепиб юборган тўп Винисиусга келиб тушди, аммо бразилиялик қулай имкониятдан дарвозани аниқ нишонга ола билмади.  

61-дақиқа. Майдон марказига яқин ҳудудда тўп учун жиддий кураш кечмоқда.  

57-дақиқа. Тони Кроос бурчакдан шерикларига узатган тўпни ҳимоячилар қайтаришга эришди. Аммо тўп билан ҳамон "Реал".  

Давид Алабадан узатма ва Родриго бош билан зарба берди, лекин уриниши кўнглидагидек чиқмади. 

55-дақиқа. Огоҳлантириш! Винисиусдан яна финт ва Валерий Бондарь уни қўполлик билан тўхтатиб қўя қолди.  

53-дақиқа. Михаил Мудрик қанотидан катта тезликда олдинга ўтиб кетди ва Дани Карвахаль унга қаршилик қила олмай қолди. Лекин украиналик футболчи зарба беришни чўзиб юборди ва қолган ҳимоячилар ҳамда Куртуа хавфни бартараф этишди.  

52-дақиқа. Анатолий Трубин Вальверденинг кучли ва муҳими аниқ зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.  

48-дақиқа. Ферлан Мендининг ҳаводан узатган тўпини Винисиус боши билан дарвоза томон йўллади.

47-дақиқа. Узатмадан кейин тўп қарама-қарши қанотдаги Карвахаль орқали Кроосга етиб келди, Тонининг узатган тўпини Милитао боши билан дарвозага йўллашга уриниб кўрди, ноаниқ.  

Мезбонлар дарҳол олдинга отилишди ва бурчак зарбаси ишлаб олишди.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим старт олди! 

Бўлди, ўша қўшиб берилган дақиқа ҳеч бир жамоа чинакамига хавфли вазият яратиб улгурмади ва ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.  

44-дақиқа. "Реал"нинг яна бир ҳужуми, Бензема зарба берди ва Трубин бу сафар ҳам францияликнинг уринишини ишонч билан қарши олди.  

42-дақиқа. Меҳмонлар бўлим охирига келиб анча фаоллашиб қолишди. Жамоанинг навбатдаги уриниши бурчак зарбаси билан якунланди. 


39-дақиқа. ГООООООЛ! Ажойиб гол. Зубков "қайчи" услубида тўпни Андрей Лунин қўриқлаётган дарвозага йўллаб, орадаги фарқни қисқартирмоқда.    

38-дақиқа. Винисиусда яна бир имконият. Бироқ бу сафар Винни тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.  

36-дақиқа. Михаил Мудрик жамоасининг учрашувдаги биринчи аниқ зарбасини амалга оширди, лекин у Лунинга муаммо туғдирмади.  

28-дақиқа. ГООООООЛ! Винисиус! Бу сафар комбинацияни Винсиус Жуниор аниқ зарба билан якунлади ва Трубин бу сафар ҳам жамоасини қутқара олмади. 

25-дақиқа. Вальверденинг фаоллиги ва узатмасидан кейин Бенземада имконият бўлди, лекин Каримнинг зарбасини Трубин ташланиб, қайтаришга муваффақ бўлди.  

24-дақиқа. "Реал" футолчиларининг ўзи зерикиб қолган Лунинга тўпни қайтаришди.   

19-дақиқа. Вау, Винисиуснинг бу ҳаракатларини шунчаки кўриш ва завқ олиш зарур!

16-дақиқа. "Шахтер" рақиб дарвозасигача етиб боришга қийналмоқда.  

Ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, "Реал" босимни давом эттирмоқда.   

13-дақиқа. ГОООООЛ! Родригога фарқи йўқ. У рақибд футболчилари билан ҳам "девор" услубида ўйнаб юбораверади. 

11-дақиқа. Мудрик қанотдан қочиб кетишга уринди ва бир қарашда Карвахални ортда қолдирганди, аммо Лунин барчасини назорат қилиб турганди. 

10-дақиқа. Бир ҳужумнинг ўзида мезбонлар бир неча бор зарба беришга имкон топишди. Охиргисини Вальверде берди, аммо тўп тўғри дарвозабон турган нуқтага йўналди.   

5-дақиқа. "Шахтер" мезбонларнинг илк дақиқалардаги босимидан чиқиб кетишга уринмоқда. Ҳозирги вазиятда меҳмонлар буни ажойиб тарзда уддалашди ва тўпни ҳам сақлаб қола билишди.   

2-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин Тчуаменининг бош билан берган зарбаси қовушмади.  

Биринчи хавфли вазият кутилганидек меҳмонлар дарвозаси олдида юзага келди. Бенземага ташланган тўпни ҳимоячи қийинчилик билан бўлсада, майдон ташқарисига тепиб юборди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Барчаси ўйин бошланишига тайёр!

Ўйин олди расмиятчиликлар бўлиб ўтмоқда. Жамоалар майдон марказининг икки томони саф тортишди ва ҳаётдан кўз юмган инсонлар хотирасига ҳурмат билдириб, 1 дақиқа сукут сақланди. 


Реал Мадрид

Родриго - 13', Винисиус Жуниор - 28'

Лига Чемпионов - группа F . Тур 3

06/10/2022, 00:00

1
:
2
Завершен

Шахтер Донецк

Александр Зубков - 39'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 56011 зрителей

Главный судья: Ivan Kruzliak

45'
90'
13'  Родриго
28'  Винисиус Жуниор
28'  Родриго
75'  Орельен Тчуамени (Эдуардо Камавинга)
80'  Родриго (Марко Асенсио)
39'  Александр Зубков
39'  Богдан Михайличенко
55'  Валерий Бондарь
67'  Марьян Швед (Иван Петряк)
67'  Александр Зубков (Даниил Сикан)
88'  Георгий Судаков (Невен Дьюрасек)
88'  Тарас Степаненко (Лассина Траоре)
90'  Михаил Мудрик

"Реал Мадрид" – "Шахтер"
5 октябрь, 23:59, «Сантьяго Бернабеу»

"Реал Мадрид" – Лунин, Карвахаль, Алаба, Милитао, Менди, Кроос, Вальверде, Тчуамени, Бензема, Винисиус Жуниор, Родриго.

"Шахтер" – Трубин, Михайличенко, Матвиенко, Бондарь, Конопля, Мудрик, Степаненко, Судаков, Бондаренко, Швед, Зубков.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика