ЕЧЛ. "Ливерпуль"га қарши баҳсда "Бавария" жамоасида катта йўқотиш!
11 янв 2019 19:15
Новости
ЕЧЛ. "Ливерпуль"га қарши баҳсда "Бавария" жамоасида катта йўқотиш!
"Бавария" таркибида "Ливерпуль"га қарши ўйинда Томас Мюллер майдонга туша олмайди.
УЕФА "Бавария" ва "Аякс" клублари ўртасидаги учрашувда майдондан четлатилган Томас Мюллер ҳақида якуний қарорни қабул қилди. Унга кўра, германиялик футболчи иккита ўйинга дисквалификация қилинди. Натижада, Мюллер ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичидаги "Ливерпуль"га қарши ҳар икки учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Мюллер Голландиянинг етакчи клуби билан ўтказилган ўйинда рақиб футболчиси Тальяфиконинг бошига оёғи билан зарба берганлиги учун четлатилганди. Кейин Томас бу иши учун омма олдида кечирим сўради. Ушбу қизил карточка унинг фаолиятидаги иккинчиси ҳисобланади.
Комментарии