RU

Последние новости

00:13Расман: Лени Йоро — "Манчестер Юнайтед" футболчиси!  0 23:52"Интер Майами" Месси иштирокида учинчи либосини намойиш этди  0 23:35Расман: Гринвуд — "Марсель" футболчиси!  0 23:13Норчаев дубль қайд этган баҳсда Ўзбекистон ОТЖ Янги Зеландияни мағлубиятга учратди  9 22:51"Реал Мадрид" "Ал Насср" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  6 22:38"Манчестер Сити" "Жирона" футболчисини таркибга қўшиб олди  4 22:14Расман: Микаутадзе — "Лион" футболчиси!  2 21:57Мбаппе "Реал"даги рақамини ўзгартирмоқчи  9 21:30Эшитдик-да! "Бунёдкор" хорватиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  6 21:03"Барселона"нинг 20 ёшли дарвозабони ҳаммомда вафот этди  10 20:46ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  7 20:29Ҳамдаллаҳ Саудиянинг бошқа клубига ўтиш арафасида турибди  3 20:12Назорат учрашуви. "Олимпик" "Металлург"ни мағлубиятга учратди  4 19:26"Бавария" ПСЖ футболчисини 90 млн. еврога сотиб олмоқчи, аммо бир йилдан сўнг  5 19:15"Локомотив" "Навбаҳор" футболчилари билан шартнома имзолади  5

ЕЧЛ. "Интер" ўз уйида ҳам "бургутлар"ни жиловлай оладими? Новости

ЕЧЛ. "Интер" ўз уйида ҳам "бургутлар"ни жиловлай оладими?

Бугун ЕЧЛ чорак финали навбатдаги жуфтликларида жавоб баҳслари бўлиб ўтади.

Италияда "Интер" Португалиянинг "Бенфика" жамоасини қабул қилади. 

 

Биринчи ўйин

Лиссабондаги учрашув натижаси кўпчилик учун анча кутилмаган бўлди. Милан клуби кучли ўйин ўтказди ва мезбонларга имкон қолдирмади. Ҳисобни 51-дақиқада Николо Барелла очган бўлса, Ромелу Лукаку 82-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланиб, "Интер" устунлигини мустаҳкамлади. Таъкидлаш лозим, миланликлар ушбу ғалаба учун Лиссабонликлар етакчи ярим ҳимоячиси Жоау Мариуга раҳмат деб қўйишлари зарур.


Интер

1. "Нерадзурри"нинг А Серияда иши юришмаяпти, аммо ЕЧЛда — буткул бошқа жамоа

Симоне Инзаги жамоаси билан ярим финалга чиқай деб турган бўлса ҳам, ишдан ҳайдалиш арафасида турибди. Бунга "Интер"нинг ички чемпионатдаги натижалари сабаб бўлмоқда. Миланликлар нафақат скудетто учун курашда иштирок эта олмади, балки кучли тўртликдан ҳам чиқиб кетиб қолишди. "Милан" билан орадаги фарқ икки очко ва агар вазият яхши томонга ўзгармаса, Инзагиларнинг кичиги муддатидан аввал таътилга чиқишига тўғри келади.

Синьор Симоне анча аввал дам олаётган бўларди ҳам агарда Чемпионлар Лигаси бўлмаганида. Мусобақа худдики аввалги йиллардаги қарзини қайтараётгандек.

Аввалига гуруҳ босқичида жамоа "Барселона"нинг омадсиз даврига тўғри келди. Кейин 1/8 финал босқичида "Порту"га қарши учрашувда ҳам омад миланликларга кулиб боқди. Бу босқичнинг дастлабки учрашувида ҳам рақиб етакчисининг қўпол хатолари "нерадзурри"га яхшигина устунлик тақдим этди. Албатта "кўк-қоралар"нинг ЕЧЛдаги муваффақиятида Инзагининг ҳам роли бор, аммо "Интер"нинг "Монца"га қарши охирги ўйини ва ўзи умуман А Сериядаги иштирокига назар ташлаб, нима дейишни ҳам билмайди киши. 


2. де Врей сафдан чиқди, аммо Чалханоглу қайтди: Инзаги ҳимоя марказида янги муаммога дуч келди

Биринчи учрашув билан солиштирганда "Интер" устози туркиялик ярим ҳимоячи Хакана Чалханоглуни марказда ишга солиши мумкин. "Эстадио да Луш"да Брозович-Мхитарян-Барелла учлиги кўрсатган ўйин у қадар ишончли бўлмаганини инобатга олсак, "Милан" собиқ футболчисининг жамоага ёрдами тегиши аниқ. Бироқ Инзаги учун ёмон хабарлар ҳам йўқ эмас.

Милан Шкриниар жамоани тарк этишга қарор қилгач ва кейин жароҳат олгач, "Интер" ҳимоя маркази бир мунча кучсизланди. Ундан сўнг жуда кераксиз вақтда Стефан де Врей жароҳатланди. Эндиликда Ачерби-Бастони-Дармиан учлигига альтернатив вариант ҳам йўқ.


Бенфика

1. "Бургутлар" парвози мавсумнинг энг муҳим палласида пасайди — "Бенфика" кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлди

Апрель ойи бошлангунга қадар "Бенфика"нинг ўйини ва натижаларига ҳавас қилса арзигулик эди. Рожер Шмидт жамоаси Португалия чемпионатида рақибларини сездим демай мағлуб этар, Чемпионлар Лигасида ҳам ишончли ўйинлари билан мавсум кашфиёти бўлишга номзодлардан бири эди. Германиялик шартнома муддатини узайтирди ва "Интер" билан биринчи тўқнашувга шогирдларини фаворит сифатида бошлаб тушганди.

Бироқ миланликларга қарши баҳсдан аввал "да Луш"да "Порту"га имконият бой берилди. "Интер" билан баҳс жамоа ўйинида ўйлаб топилган эмас, чинакамига муаммолар борлигини кўрсатди. Учинчи қоқилиш эса, устига-устак "Шавиш"дан, "Бенфика" инқироз даврини бошдан ўтказаётганини тасдиқлаб берди. Ҳар учала ўйинда жамоа ўйини жуда суст эди, ҳар сафар Шмидт омадсиз кечаётган ўйинни қандай қилиб жамоаси томонига оғдиришни билмасди.


2. Ҳимояда Бах йўқ, лекин энди Отаменди бор: лиссабонликларни, биринчи ўйинда етишмаган сардор олдинга етаклайди

Ҳимоячи Александр Бахнинг йўқлиги "Бенфика" ҳимоясининг айниқса ўнг қанотини заиф нуқтага айлантиради. Жилберто ҳар ҳолда ҳозирча еврокубокларда ишончли ўйин кўрсата оладиган фигура эмаслигини кўрсатиб қўймоқда. Бунга қарамай, Шмидт учун ҳимоя чизиғи билан боғлиқ яхши янгилик ҳам бор.

Гап Николас Отамендининг қайтиши ҳақида кетмоқда. 35 ёшли аргентиналик биринчи учрашувда майдонга туша олмади ва бу "бургутлар" ҳимоясидаги саросимага сабаб бўлди. Майдонда қолганларни тинчлантира оладиган ва шошилмасдан ўз ўйнини ўйнашга ундайдиган етакчи етишмади. Бу ишни Миланда бажариш унданда қийин бўлади, аммо Отаменди бор экан, "Бенфика" мухлисларининг кўнгли хотиржам бўлиши мумкин.


Нозима Тўхтамирзаева таржимаси


Интер М

Николо Барелла - 14', Лаутаро Мартинес - 65', Хоакин Корреа - 78'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур Quarter Finals

20/04/2023, 00:00

3
:
3
Завершен

Бенфика

Фредрик Аурснес - 38', Антониу Силва - 86', Петар Муса - 90'

Стадион: Giuseppe Meazza, 75380 зрителей

Главный судья: Carlos del Cerro

45'
90'
14'  Николо Барелла
14'  Лаутаро Мартинес
65'  Лаутаро Мартинес
65'  Федерико Димарко
76'  Лаутаро Мартинес (Хоакин Корреа)
76'  Эдин Джеко (Ромелу Лукаку)
76'  Николо Барелла (Хакан Чалханоглу)
78'  Хоакин Корреа
78'  Федерико Димарко
80'  Алессандро Бастони (Данило Д'Амброзио)
80'  Федерико Димарко (Робин Госенс)
38'  Фредрик Аурснес
38'  Рафа Силва
46'  Жилберто Жуниор (Давид Нерес)
49'  Рафа Силва
74'  Гонсалу Рамуш (Гонсалу Гедеш)
80'  Чикиньо (Петар Муса)
80'  Рафа Силва (Жуан Невеш)
81'  Петар Муса
86'  Антониу Силва
86'  Алекс Гримальдо
89'  Жуан Мариу (Андреас Шельдеруп)
90'  Петар Муса
90'  Давид Нерес

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика