RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

ЕЧЛ финалида драма кўрамизми ёки комедия? Новости

ЕЧЛ финалида драма кўрамизми ёки комедия?

Сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов ўзининг Телеграм каналида Европа чемпионлари лигаси финали ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

ЕЧЛ финали олдидан «Французча-немецкий» иккита сериал кўрамиз.

Рақобатбардош лигалар кучли жамоаларни кафолатламайди. Шунчаки лигани қизиқарлилиги ошади. Аксинча, рақобати кам, гегемонлари бор чемпионат чемпионларни доим ҳам кучсизлантириб қўймайди. Шунчаки баъзида улар кучлилиги учун лигада рақобат кўринмайди. 

Камига ЕЧЛ рестарти олдидан Францияда чемпионат давом этмади, Бундеслига 1,5 ой аввал тугаганди. Энг қийини ўйин амалиётисиз қолган «Лейпциг», «Бавария», ПСЖ ва «Лион» жамоаларига эди. Лекин мураббийларнинг тўғри тайёргарлик дастури ва балансни ушлаб, кучни тўғри тақсимлаш йўлдаги «катта тўсиқ»ларни йўқ қилишга кифоя қилди.

Учала тўқнашувда тизимли, яъни ҳужумкор футбол ва тактикадан кўпроқ бохабар ва ранг-баранг мураббийлар (Нагельсманн, Флик, Тухель) ютди. Қизиғи, учаласи немис ва улар йўл-йўлакай бир вақтда ЕЧЛ ярим финалига чиққан бир мамлакатнинг 3 мураббийларга айланган ҳолда мусобақа рекордини қўйишди. Гарсия эса қўл остидаги камтарин имкониятдан максимал фойдаланди. Максимал шароитдаги мураббиц эса «Лион»дек камтарин имкониятли жамоага қарши кетма-кет 3 йил такрорлаган ишини тўртинчи йилга узайтириб қўйди. Гарсия тактик ғолиб, Пеп эса ўрганиб қолган иши - мағлубиятни тан олди. Муҳими, барчаси ҳаққоний. Муносиблар, бугун кўпроқ тайёр ва тўғри ўйнаган жамоалар чўққига кўтарилишди.

Қаторасига 3 йил финалда камида бир немис мутахассиси (Тухель/Нагельсманн) чиқиши аниқ.

ЕЧЛ финали бизга немисча ва балки эҳтимол французча фильмни тақдим этиши мумкин.

Ёки финалда «французча-немецкий» сериалнинг икки хил жанрдаги 3-сериясига айланиб кетиш эҳтимоли йўқ эмас.

Комедия: «Лейпциг» — «Лион»

Драма: «Бавария» — ПСЖ

Исталган сценарий қизиқ.

Лекин кўпроқ талаб драмага. Комедияни ЕЧЛда томоша қилишдан кўра, мавсумни драматик тугашига ишқибозлар кўп.

Ҳозирча ўйин, натижа ва барқарорлик бўйича тушунарлики «Бавария» бошқа олам. Юқори даража.

ПСЖ юлдузли клуб, бироқ ўйин ташкиллаштириш ва жамоавий ҳаракатда немис гранди даражасида эмас.

«Лион» сенсациялар йўлидан юрмоқда. Жамоанинг ҳолатидан келиб чиқса, идеал натижа. Лекин умумий солиштирганда, ярим финалдаги энг кучсизроғи. Футболда ҳар доим кучли жамоа ютмаслиги ва битталик баҳсда ким чиройли эмас, тўғри ўйнаши муҳим.

«Лейпциг» ёш жамоа ва ЕЧЛ тарихидаги энг ёш мураббийи билан тарих ёзмоқда. Романтик жамоа. Тактик ва ёрқин ўйинни умумлаштирган вариантдаги «Лейпциг» Фликнинг фантастик «Бавария»си билан ўйнаган ва мағлуб бўлмаган 2020 йилдаги ягона жамоа. Ҳозирча «Бавария» жорий мавсум ҳисобидан «Лейпциг»ни ютмади ва мағлуб бўлмади.

Орани очиқ қилиш учун ЕЧЛ финали яхши манзилми?

Идеал манзил. Лекин бу манзилга қадар катта тўсиқ мавжуд. Француз чегарасидан немислар ўтадими ёки аксинча, немислар чегарасини французлар босадими, буни вақт кўрсатади.

Шунчаки айтмоқчи бўлганим, умуман баҳорда ҳам таъкидлаганим, «Бавария»га кўпроқ лойиқ рақиб — «Лейпциг»га ўхшамоқда. Уларни тақдир фақат финалда учраштириши мумкин. Агар учраштирса.

Хуллас, 3 жозибадор немисча футбол тарафдорларига қарши франциялик мутахассис қолган ҳамкасбларининг услубига зид бўлган, аммо камтарин жамоаси билан тактик юриш қилаётган Гарсия қаршилик қилишга ва сенсацияни такрорлашга уриниб кўради.

Қизиғи, келаси мавсум уч немис мураббийи бошқарувидаги — «Бавария», «Лейпциг» ва ПСЖ ўйнаши аниқ. «Лион»га кейинги мавсум ЕЧЛда ўйнаш ҳуқуқини берувчи ягона йўл — ЕЧЛ кубогини қўлга киритиш.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика