RU

Последние новости

20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  3 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  5 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  7 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:29ФИНАЛгача...  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  27 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9

ЕЧЛ. "Динамо Загреб" клубига қарши ўйиндан олдин Гвардиола ва Гюндоган матбуот анжуманида қатнашди Новости

ЕЧЛ. "Динамо Загреб" клубига қарши ўйиндан олдин Гвардиола ва Гюндоган матбуот анжуманида қатнашди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ва ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-тур доирасидаги "Динамо Загреб" билан ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Дастлаб Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди.


Пеп Гвардиола: "Динамо З" ўз ўйинлари орқали биз учун катта сюрприз бўлди. Уларда тезкор ўйинчилар бор: улар жуда чаққон. Ҳозирга қадар гуруҳда жуда яхши рақобат вужудга келган ва гуруҳдан ўтиш учун ажойиб имкониятга эга. 

Бизда кўплаб жароҳат олганлар бор. Ёш футболчилар билан келдик. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, энг яхши таркибимиз билан ўйнаймиз. Аллақачон кейинги босқич масаласи ҳал этилган ва ҳозир Чемпионлар лигасидан кўра АПЛ муҳимроқ". 



"Филь Фоден ҳақида айтадиган бўлсам, у кўп гапирмайди, муҳими майдонда уялиб қолмаслик ва у буни жуда яхши билади, бунга амал қилади. Жорий мавсум у ўсяпти, бир қанча ҳусусиятларини яхшилай олади. Баъзан у тўпсиз қарор қабул қилиш борасида бироз ўйлаши керак, лекин бу унинг ёшида нормал ҳолат. Унинг ўйинларида жуда ҳам қониқяпмиз. Давид Силва — жуда кўп ўйинларда ғалаба қозонган ва совринлар ютган афсона, аммо биз Филь унинг ўрнини эгаллай олишига ишонамиз", - дейди Гвардиола.



Шундан сўнг Илкай Гюндоган ҳам ўйиндан олдин фикрлари билан бўлишди. 

"Маҳаллий совринларни ютиз Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни кафолатламайди. Бу АПЛга солиштирганда бошқа мусобақа. Жуда қийин ва плей-офф ўйинларида яна қийинлашиб боради. ЕЧЛда чемпион бўлишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз, бироқ бунга эришиш осон бўлмайди", - дейди Гюндоган.



Қайд этиш керак, "Сити" 11 очко билан биринчи ўринни кафолатлаб бўлган. Иккинчи йўлланма учун "Шахтёр" (6 очко), "Динамо З" (5 очко) ва "Аталанта" (4 очко) кураш олиб боришмоқда. Бугун гуруҳдаги сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланади (Тошкент вақти билан 22:55да).

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика