RU

Последние новости

20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  1 19:51"Манчестер Сити" - "Видад Касабланка". Таркиблар маълум  14 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал"  1 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   1 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  8 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  4 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  7 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  5

ЕЧЛ. Биринчи давра рақамлар кўзгусида Новости

ЕЧЛ. Биринчи давра рақамлар кўзгусида

Европа чемпионлар лигасининг биринчи давра ўйинларида "кучли бешлик" жамоалари натижаларига баҳо берамиз.

Чемпионлар лигаси 3-турнинг барча учрашувлари бўлиб ўтди. Яъни биринчи давра ўйинлари ўз ниҳоясига етди.

Агарда статистик маълумотларга кўз югиртирадиган бўлсак, унда бир қатор қизиқ ҳолатларга дуч келамиз.

Биласизми? Дунёнинг энг кучли лигаси дейиладиган АПЛ, яъни Англия чемпионатининг амалдаги чемпиони "Манчестер Сити" ҳали бирор маротаба ғалабани қўлга киритгани йўқ. Уч учрашувда майдонга тушган Мануэль Пеллегрини шогирдлари иккита дуранг ва бир бора "Бавария"дан мағлубиятга учрашган.

Шунингдек, Италия чемпионати вакиллари биринчи даврада умумий ҳисобда атига икки бор рақибларини мағлуб этишди. "Ювентус" "Мальмё"ни ютган бўлса, "Рома" ўз майдонида ЦСКАга имкон қолдирмаган эди.

Испания чемпионати вакилларида мумий ҳисобда 7та ютуқ бор. Буларнинг деярли ярми мусобақанинг амалдаги ғолиби "Реал"га тегишли. "Атлетико" ва "Барселона" эса иккитадан ғалаба қозонишган. 


Ушбу мавсумда Германия чемпионати вакилларини тўхтатиб қоладиган жамоалар топилмаяпти. Биргина биринчи турда "Монако" ўз майдонида "Байер" устидан ғалаба қозонган эди. Қолган беллашувларда бундеслига аъзоларига ҳеч ким бас кела олмаяпти. 


Энг яхши кўрсаткични Германия клублари қайд этишган. Улар ҳисобида 9та ғалаба ва яна икки дуранг мавжуд.

Кучли бешлик жамоаларининг натижаларига қарайдиган бўлсак, унда Италия ва Франция давлатларидан фақатгина иккитадан жамоа қатнашаётганини ҳам инобатга олиш зарур. Ҳозирча Франция жамоаларининг ҳеч бири мағлубиятга учрамагани ҳам факт. Қолган тўртта чемпионат вакиллари мағлубият аламини тортиб кўришди.

Бундеслига жамоалари ҳар жабҳада рақибларидан устунлик қилаётгани ҳам бор гап. Улар энг кўп очко жамғаришда ҳам, энг кўп ғалаба қайд этишда ҳам, энг кўп гол уриш бўйича ҳам биринчи давра етакчиси ҳисобланишмоқда.

Германия чемпионатининг амалдаги чемпиони ва вице-чемпиони ҳозирча юз фоизлик натижа қайд этиб, ўз гуруҳларида якка пешқадам бўлиб туришибди. Бу кўрсаткич билан ҳам бошқа ҳеч бир лига мақтана олмайди. Яъни бошқа ҳеч қайси чемпионатдан иккита жамоа юз фоизлик натижани кўрсата олмади. 


ЕЧЛ, биринчи даврадан кейинги турнир жадвали:

№   жамоа             ў       ғ       д       м       т-н       о   

1. Бундеслига      12     9       2        1      29-8     29

2. Ла-Лига              12     7       1        4      26-13   22

3. АПЛ                    12     5       3        4      19-14   18

4. Франция Д-1      6      3        3        0       6-3     12

5. А Серия              6      2        3        1       9-11    7



Чемпионлар лигаси гуруҳлардаги тўлиқ вазиятлар ва тўпурарлар билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.


Европа чемпионлар лигаси ўзининг энг қайноқ палласига яқинлашмоқда. Олдинда яна иккинчи давра учрашувлари бизни кутиб турибди. 


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика