ЕЧЛ. “Бавария” – “Реал” учрашувини Проэнса бошқаради
27 апр 2014 22:35
Новости
ЕЧЛ. “Бавария” – “Реал” учрашувини Проэнса бошқаради
Европа Чемпионлар лигаси ярим финал доирасидаги “Бавария” – “Реал” клубларининг “Альянц Арена”даги жавоб учрашувини бошқариш португалиялик ФИФА рефериси Педру Проэнсага ишониб топширилди.
Проэнса ЕЧЛнинг жорий мавсум плей-оффидаги “Милан” – “Атлетико” (0:1) ҳамда “Челси” – “ПСЖ” (2:0) ўйинларида ҳакамлик қилишга улгурган. Эслатиб ўтамиз, “Бавария” – “Реал” баҳси келаётган сешанба куни бўлиб ўтади. “Сантьяго Бернабеу”да ўтказилган илк тўқнашувда “Қироллик клуби” кичик 1:0 хисобида устун келганди.
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии