RU

Последние новости

00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  4 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  0 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  3 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  6 23:15Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди  17 22:50Ўзбекистон Кубоги. Жиззахдаги йил ўйинида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни ютди ва ярим финалга чиқди  95 22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  1 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  22 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  7 21:10"Ал Насср" "Манчестер Юнайтед" вингерини сотиб олишни жиддий мақсад қилди  1 20:47УЕФА Родри ва Моратани жазолади!  1 20:28"Норвич" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 20:01Ибрагимович "Милан"даги вазифаси ҳақида маълумот берди  1 19:39Фонсека "Милан"нинг кейинги мавсумдаги мақсадини айтди  1 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" – "Андижон". Таркиблар маълум  4

ЕЧЛ. "Бавария" - "Реал". Мюнхендаги даҳшатли иккинчи қисм Новости

ЕЧЛ. "Бавария" - "Реал". Мюнхендаги даҳшатли иккинчи қисм

Бугун Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви Мюнхенда бўлиб ўтади.

Бу жамоаларнинг Мадридда кечган биринчи баҳсида мезбонлар кичик ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор. Эндиги Мюнхенда кечадиган жавоб ўйини тўқнашув тақдирини ҳал этиб беради.

Мадриддаги учрашувда мезбонлар кичик ва асосийси ўзлари учун жуда қулай ҳисобда ғалаба қозонишди. Улар меҳмонларга ўз дарвозаларини ишғол этиш имконини беришмади. Чемпионлар лигаси мусобақасида меҳмонда урилган голнингқадри ва қиймати барчага маълум. Шу боис, Карло Анчелотти жамоаси ўша ўйиндаги "кун тартибида" турган асосий вазифани амалга оширишди. Бунда "Реал" ҳимоячиларининг хизматлари беқиёс бўлганини тан олиш лозим.

"Реал" жамоаси қарши ҳужумда ҳаракатланадиган энг кучли жамоа десак муболаға бўлмайди. Айнан шу жиҳатлари уларга биринчи ўйинда катта ёрдам берди.

Карло Анчелотти айтиб ўтганидек, Мюнхендаги баҳсда жамоа бошқачароқ, яъни "ёввойи"роқ“старт” намойиш этишни режалаштираётганликларини таъкидлаб ўтди. Албатта, жавоб ўйинида "Реал" жамоаси рақиб дарвозасига йўл топа олса, унда улар "Бавария"ни янада қийинроқҳолатга тушириб қўйишлари мумкин бўлади.


Айни пайтда "Реал"нинг иккала асосий футболчиси Бэйл ва Роналдо учрашувни бошланғич таркибда бошлашга шай ҳолатдалар. Бу албатта Мадрид жамоаси мухлисларини қувонтириши табиий. Жавоб ўйинида "Бавария"га гол "Реал"га нисбатан кўпроқ зарурлигини инобатга оладиган бўлсак, "Реал"да қарши ҳужумда "ов" қилиб кўришлари учун имконият пайдо бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Бу вазиятларда Роналдо ва Бэйл каби футболчилар қандай ҳаракат қилишни яхши билишади.

"Реал"нинг финалга йўл олиш имкониятлари айни пайтда юқорироқ. Лекин улар шу имкониятни ўйин бошлаганидан сўнг, йўққа чиқариб юбормасликлари зарур бўлади.

"Бавария" жамоаси биринчи ўйиндаги устунликни ҳисобда акс эттира олишмади. Мюнхенда улар нафақат учрашувда устунлик қилишлари талаб этилади, балки ушбу устунликни ҳисобда акс эттира олишлари ҳам зарур. Бу эса жуда қийин ва мураккаб иш. "Реал"дек жамоа билан ўйинда фақатгина тўп назорати эвазига ниманидир қойиллатиб бўлмайди. Карло Анчелотти жамоаси тўп назоратига асосий урғуни қаратмайди ва улар пайти келганда тезкор қарши ҳужум билан асосий масала - гол уриб, вазиятни ўз томонларига оғдириб олишларини биринчи баҳсда исботлашди.

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг амалдаги ғолиби "Бавария" жамоасининг катта ва қийин синов кутиб турибди. Улар кўпчилик айтганидек, учрашув давомида катта устунлик билан ҳаракат қилишган бўлсада, асосий вазифани, яъни меҳмонда гол уриш масаласини ҳал эта олишмади. Биринчи учрашув мобайнидаги катта устунлик, якунда уларга ҳеч нарсани таъминлаб беролмади. Аксинча, улар ўзлари учун ёмон бўлган натижа билан ортга қайтишларига тўғри келди.


Карло Анчелоттининг режаси биринчи ўйинда иш берди

Пеп вазиятни ўнглай оладими?

Мадридда кечган ўйинда мураббийлар дуэлида Карло Анчелотти Хосеп Гвардиолани мағлуб этди десак муболаға бўлмайди. Айнан Карло Анчелоттининг ўйлаган режаси иш берди. Пеп Гвардиоланинг бор умиди энди бугунги Мюнхенда бўладиган учрашувга қаратилган. Жавобучрашувида "Бавария"нинг етакчи футболчилари Роббен, Рибери, Швайштайгер ва Мюллер каби ижрочиларга кўп нарса боғлиқ. "Реал" жамоаси кўпроқҳимояда ўйнашини ҳисобга олсак, унда бу тўқнашувда жамоавий ўйин эмас, асосан аниқ бир ижрочилар учрашув тизгинини ўз қўлларига олиб, вазиятни жамоаси фойдасига ҳал этиши талаб этилади. Биз санаб ўтган футболчилар шулар жумласидандир. "Бавария"да Роналдодек футболчилар йўқ. Роббен ва Рибери бошқа типдаги футболчилар саналишади. Уларда голедорлик қобилияти Криштиано Роналдоникидек эмас. Лекин Рибери ҳам, Роббен ҳам керак пайтда муҳим гол ёки голли узатмаларни амалга оширадиган ижрочилар саналишади. Томас Мюллер ўзининг ностандарт ҳаракатлари эвазига "Реал" футболчилари учун ҳақиқий бош оғриғи бўлиши мумкин. “Бавария”да кучли ва керакли футболчилар кўп. Гвардиола эса ўз услубига мос ўйинчиларни танлаб, тўқнашув тақдирини ўз фойдасига ҳал этишга ҳаракат қилиб кўради. Буни уддалаш эса осон иш эмас. Лекин ҳозирдан хулоса қилишга ҳали эрта. Бу футбол. Бу Чемпионлар лигаси. Ва шуни айтиб ўтиш керакки, бу “Бавария”. Мюнхен клубини нималарга қодирлигини ҳамма билади. Шунинг учун ишонтириб айтиш мумкинки, бизни яна камида даҳшатли 90 дақиқа, ёки бўлмаса қўшимча таймлар кутиб турмоқда!

Чемпионлар лигаси, ярим финал. Жавоб ўйини.

“Бавария” – “Реал” (23:45 “Спорт”, “НТВ-ПЛЮС Футбол”, “НТВ”)

“Альянц - Арена” стадиони.

Тахминий таркиблар:

"Бавария"нинг таркиби "СА" талқинида

"Реал"нинг таркиби "СА" талқинида

“Бавария”: Нойер, Данте, Боатенг, Лам, Алаба, Мартинез, Швайнштайгер, Мюллер, Роббен, Рибери, Манжукич.

“Реал”: Касильяс, Рамос, Пепе, Марсело, Карвахаль, Алонсо, Ди Мария, Иско, Модрич, Роналдо, Бензема.

Биринчи учрашув: (“Реал” – “Бавария” 1:0)


"Реал" жамоаси машғулоти

"Бавария" жамоаси машғулоти

Мюнхендаги ўйин ҳам Мадриддаги сценарий остида кечиши деярли аниқ. Лекин бу ерда бир савол қолмоқда! Бош ролда ким бўлади? "Реал"ми? "Бавария"ми?


Бу фантастик "кино"нинг сўнгги, 2-қисми бугун тунда Мюнхендаги "Альянц-Арена" стадионида бошланади.

Ким бош ролда ва ким қаҳрамон бўлишини шу ўйиндан сўнг билиб оламиз!

Ўтказиб юборманг!


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика