ЕЧЛ. "Барселона" ва "Аякс" кейинги босқичда қайси жамоа билан ўйнайди?
17 апр 2019 10:34
Новости
ЕЧЛ. "Барселона" ва "Аякс" кейинги босқичда қайси жамоа билан ўйнайди?
Кеча, 16 апрель куни Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб учрашувлари доирасида ўрин олган 2та баҳс бўлиб ўтди.
"Барселона" ўз уйида "Манчестер Юнайтед"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва иккита ўйин ҳисобига кўра 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
"Йохан Круйфф" стадионида "Ювентус" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган "Аякс" меҳмонда Турин клубини мағлуб этди (2:1).
"Барселона" ва "Аякс" кейинги босқичда қайси жамоага қарши ўйнайди?
Шундай қилиб, "Барселона" ярим финалда "Ливерпуль" - "Порту" жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди. Англияда бўлган баҳсда "қизиллар" Португалия клубини 2:0 ҳисобида таслим этган эди.
"Аякс" эса "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" жуфтлигида қўли баланд келган жамоага қарши ўйнайди. "Тотенхэм Хотспур Стэдиум"даги илк баҳс "шпорлар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии