RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

ЕЧЛ. "Барселона" - "Атлетико" тўқнашуви Новости

ЕЧЛ. "Барселона" - "Атлетико" тўқнашуви

Бугун Европада катта футбол байрами.

ЕЧЛ чорак финал яна бир қизиқарли тўқнашуви бу "Барселона" - "Атлетико" ўртасида кечади.


Диего Симеоне шогирдлари бу сафар ЕЧЛ ярим финали чиптаси учун Херардо Мартино жамоаси билан беллашишади. Бу учрашувда ном жиҳатидан "Барселона" кучлироқ кўриниши мумкин, аммо "Атлетико" ушбу мавсумда Испанияда ҳозирча тенгсиз бўлиб турибди. "Барселона" жамоаси ушбу мавсумда ҳалича "Атлетико" қаршилигини енга олганича йўқ. Бу ўйинда Каталония клуби "Атлетико"ни мағлуб этиш чораларини ишга солиб кўриши аниқ. Айни пайтда ҳар иккала жамоа ҳам ўзининг энг яхши спорт формаларидалар. "Барселона" мавсум сўнггига келиб ўз ўйинини янада шакллантира олди. Херардо Мартино "Барселона"ни секин-аста ўзи истаган даражага олиб чиқмоқда. Мавсум аввалидаги ўйиндаги тушунмовчиликлар ва камчиликлар бартараф этилмоқда.  "Барселона" айни пайтда ўз зйинини топиб олган. Бугун улар "Атлетико"ни таслим эта олишадими? Бу саволга ўйиндан сўнг жавоб оламиз.

"Атлетико" жамоаси ҳозирда Испания чемпионатида якка пешқадамлик қилишмоқда. Айни пайтда улар ўзларининг энг яхши кўрсаткичларини намойиш этишмоқда. Ушбу мавсум Диего Симеоне жамоаси учун жуда кўнгилдагидек ўтмоқда десак муболаға бўлмайди. Уларнинг ишлари "5"! Испания чемпионати чемпионликка жуда яқин туришибди. Иштаҳа овқат пайтида келади деганларидек, "Атлетико" жамоаси ЕЧЛ мусобоқасида ҳам "сюрприз" кўрсата оладиган жамоа саналади.

Ушбу ўйин олдидан фаворит ёки аутсайдер жамоа ҳақида гапирилмагани маъқул.


Ажойиб футбол баҳси мухлисларни кутиб турибди. Чиройли ва шиддатли футбол бўлишига шубҳа йўқ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика