RU

Последние новости

01:00ЕЧЛ Плей-офф босқичи жавоб ўйинлари  2 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  7 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  1 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  4 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  2 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  3 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  12 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  4 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  3

ЕЧЛ. 8та жуфтлик ҳақида 8та факт Новости

ЕЧЛ. 8та жуфтлик ҳақида 8та факт

Бугун Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди.

Биз ҳар бир жуфтлик ҳақида энг асосий фактни тақдим этамиз.

• "Барселона" 2009/10 йилги мавсумда "Арсенал"ни 1/4 финалда мағлуб этган, Лионель Месси жавоб ўйинида покер қайд этганди. Каталонияликлар 2010/11 йил 1/8 финалда ва 2006 йил финалда "канонирлар"дан устун келишган.

• "Челси" ва ПСЖ плей-оффда кетма-кет учинчи марта тўқнаш келишмоқда. Қизиғи олдинги икки сафар ғолиб сафарда урилган гол эвазига аниқланган. 2013/14 йилги мавсумда Лондон клуби, ўтган йил эса Париж клуби реванш олганди.

• "Бавария" 2012/13 йил чорак финалида ҳар иккала баҳсда ҳам "Ювентус"ни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ўша мавсум Мюнхен клуби ЕЧЛ ғолиби бўлган.

• "Рома" ва "Реал" 8 марта тўқнаш келишган. Барча ўйинлар 2001/02 йилги мавсумдан сўнг ва барчаси ЕЧЛ доирасида бўлиб ўтган. "Рома" 2007/08 йилги мавсумда 1/8 финалда Мадрид клубини мағлуб этган.

• "Атлетико" 2008/09 йилги ЕЧЛ гуруҳ босқичида ПСВни икки марта мағлуб этган. Эйндховендаги баҳс 0:3 ҳисобида Мадриддаги баҳс 2:1 ҳисобида якунига етган.

• "Бенфика" ЕЧЛ-2011/12 нимчорак финалида "Зенит"ни умумий ҳисобда мағлуб этган - 4:3. Ўтган йилги ЕЧЛ гуруҳ босқичида Санкт-Петербург клуби икки марта Лиссабин клубини таслим қилган.

• "Динамо" 2010/11 йилги Европа лигаси 1/8 финалида "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган. Киев клуби ўз уйида 2:0 ҳисобида зафар қучган, Англияда эса "Сити" 1:0 ҳисобида ютган.

• "Гент" ва "Вольфсбург" клублари олдин бир-бири билан тўқнаш келмаган ягона жуфтлик ҳисобланади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика