ЕЧЛ. 27 йил ичида илк бор гуруҳ босқичида турк клублари бўлмайди
25 авг 2022 09:30
Новости
ЕЧЛ. 27 йил ичида илк бор гуруҳ босқичида турк клублари бўлмайди
Чемпионлар Лигаси 2022/23 йилги мавсум гуруҳ босқичида қатнашадиган барча жамоалар маълум бўлди.
Саралаш босқичида “Трабзонспор” икки ўйин натижасига кўра “Копенгаген”га, “Фенербаҳче” эса “Динамо К”га мағлуб бўлди. Шундай қилиб, 1995/96 йилги мавсумдан бери илк бор ЕЧЛ гуруҳ босқичида турк клублари бўлмайди.
Қайд этиш жоизки, бу мавсум финали Истанбулда ўтади. Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими эса бугун Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии