RU

Последние новости

17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:34Про лига. "Олимпик" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  0 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  51 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  2 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  4 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  12 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  12 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  12

ЕЧЛ, 1/8 финал. "Реал" - "Шальке", "Порту" - "Базель" Новости

ЕЧЛ, 1/8 финал. "Реал" - "Шальке", "Порту" - "Базель"

Бугун Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйинларига старт берилади.
Мадриднинг "Реал" жамоаси "Сантьяго Бернабеу"да Германиянинг "Шальке" клубини қабул қилади. Бу жамоаларнинг дастлабки Гельзеркирхенда кечган беллашувида "қаймоқ ранглилар" 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилишганди. Жавоб беллашуви олдидан Карло Анчелотти жамоасида имконият анча яхши. Роберто Ди Маттео бошқарувидаги "Шальке"нинг бу тўқнашувдаги имкониятлари биринчи учрашувдан сўнг кескин пасайиб кетганди.



Бироқ "Шальке" футболчилари жавоб ўйини олдидан ортиқча босимдан ҳоли бўлишган ва Мадридда ўтадиган баҳсда жамоа яхши натижага эришиш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширишга ҳаракат қилиши табиий. "Реал" жамоаси сўнгги ўйинларни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Мадридликлар чемпионат доирасидаги "Вильярреал" ҳамда "Атлетик" билан бўлган ўйинларда кўнгилдагидек ўйнай олишмади ва ўз мухлисларини ранжитишди. "Шальке" эса "Реал"га қарши беллашув олдидан ўз чемпионатида ғалаба қозонди ва жамоанинг кайфияти яхши.



"Реал" бу тўқнашувда сўзсиз фаворит ва биринчи ўйиндаги устунликни "Сантьяго Бернабеу"да бўладиган учрашувда йўққа чиқариб юбориши жуда қийин масала. Нима бўлган тақдирда ҳам бу футбол ва футболда катта сенсациялар ҳам учраб туради. Роберто Ди Маттео шоигрдлари бугун айнан ўша сенсацияси қайд этиш учун майдонга тушишади. Карло Анчелотти жамоаси эса ўз мухлисларига чиройли ғалаба ва чорак финал чиптасини тақдим этиш мақсадида майдонга тушишади.



Куннинг иккинчи тўқнашуви Португалияда ўтказилади. "Порту" жамоаси Швейцариянинг "Базель" клуби билан чорак финал масаласини ҳал этиш учун саф тортади. Бу жамоаларнинг дастлабки учрашувида 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси қайд этилган эди. Меҳмонда урилган гол португалияликларга қўл келиши мумкин ва уларни бугун нурсиз дуранг ҳам қанотлантиради. Лекин "Базель" клуби ҳужумкорликни ёқтирадиган жамоалар сирасига киради. Ушбу тўқнашувда ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ ва бугунги беллашув ҳар иккала жамоа учун ҳам финалга тенг баҳс бўлиши аниқ. Ўртада чорак финал чиптаси қўйилган. "Драгау"да бўладиган баҳс мухлисларни 90 ёки 120 дақиқа давомида катта ҳаяжонда ушлаб туриши мумкин. Деярли тенг кучли жамоалар ўртасидаги баҳс мухлисларга чиройли баҳсни тақдим этиши аниқ.



"Реал" - "Шальке"
10 март. Мадрид. "Сантьяго Бернабеу" стадиони.
Ҳакам
- Дамир Скомина (Словения).

"Порту" - "Базель"
10 март. Порту. "Драгау" стадиони.
Ҳакам
- Юнас Эрикссон (Швеция).


Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика