Дзюдо. Мирали Шариповда олтин, Ғиёсжон Бобоевда кумуш
07 мая 2016 20:43
Новости
Дзюдо. Мирали Шариповда олтин, Ғиёсжон Бобоевда кумуш
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнир давом этмоқда.
Бугун мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларини -73 кг вазн тоифасидаги дзюдочилар бошлаб беришди.
Хабар берганимиздек, бу вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган икки полвонимиз финалга етиб келишганди. Ҳозиргина якунига етган финал беллашувида Мирали Шарипов жамоадоши Ғиёсжон Бобоевни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Бобоев эса кумуш медал билан тақдирланди.
Мирали Шарипов финалга қадар қозоғистонлик Дастан Якубаев, голландиялик Декс Элмонт, хитойлик Йингжиригала Сай, украиналик Дмитро Канивецни мағлубиятга учратганди.
Ўзбек ва жаҳон спортига оид энг сўнгги янгиликлар билан olamsport.com сайтида танишиб боринг.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии