RU

Дзюба Элдор Шомуродов билан тўпурарлик пойгаси ҳақида: "Кураш ҳали якунланмаган — биз жанг қиламиз!" Новости

Дзюба Элдор Шомуродов билан тўпурарлик пойгаси ҳақида: "Кураш ҳали якунланмаган — биз жанг қиламиз!"

"Зенит" ҳужумчиси Артём Дзюба Россия Премьер-лигасининг ушбу мавсумидаги тўпурарлик пойгаси бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жанг ҳали якунланмаган. Шомуродов зўр ҳужумчи, у менда яхши таассурот қолдирган. Жамоадошим Сердар Азмун ҳам ҳар қандай вақтда ушбу пойгага қўшилиши мумкин. Шундай қилиб, ғалаба қозониш унга осон бўлмайди, лекин бу ҳақиқатдан қизиқарли! Биз курашамиз.

Тўғри, мен шундай футболчиманки, ким энг яхши вазиятда турган бўлса, ўшанга тўпни узатаман. Сердар Азмунга ҳам буни ҳар доим айтаман. Агар фақат голларга эътибор қаратадиган бўлсангиз, сиз гол уролмайсиз. Бу футбол қонуни. Аввало, жамоа ҳақида ўйлашингиз ва очколарни тўплашингиз керак.

Яхши ўйин билан барчанинг гол уриш имконияти бўлади. Айниқса, биз ҳужумчиларда вазият кўп бўлади".

Аввалроқ, Дзюба Россия чемпионатини қайта тиклаш тўғрисидаги қарор тўғри эканлигини айтганди.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика