RU

Последние новости

09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  2 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  10 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0

Дюков ОФК Конгрессида РФИнинг ОФКга ўтиш масаласини муҳокама қилди Новости

Дюков ОФК Конгрессида РФИнинг ОФКга ўтиш масаласини муҳокама қилди

Хабарингиз бор, 1 февраль куни Манамада (Баҳрайн) ОФК 33-Конгресси бўлиб ўтди.

Матч ТВ телеканалига маълум бўлишича, Россия Футбол Иттифоқи (РФИ) президенти Александр Дюков ташкилот раҳбариятининг таклифига биноан Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Конгрессида иштирок этиб, футбол ассоциациялари вакиллари билан Россиянинг ОФКга аъзо бўлиши билан боғлиқ масалани муҳокама қилган. 

2022 йил февраль ойи охирида ФИФА ва УEФА Россия жамоалари ва клубларини халқаро турнирларда иштирок этишини тақиқлади. РФИ УEФАдан ОФКга ўтиш имкониятини кўриб чиқди, аммо декабрь охирида 2023 йилда УEФА ва ФИФА билан Россия футболи истиқболларини батафсилроқ муҳокама қиладиган ишчи гуруҳ тузилиши маълум бўлди.

Январь ойида Швейцарияда УEФА ва РФИ ўртасида учрашув ўтказилди. Унда РФИ томонидан ташкилот бош котиби Максим Митрофанов ҳамда РФИ вице-президенти ва Россия Премьер-лигаси (РПЛ) раҳбари Александр Алаев иштирок этди. Дюков УEФА Ижроия қўмитасига ҳам ташриф буюрди.



Матч ТВ телеканалининг бир қанча манбалари Дюков ОФК Конгрессига ташкилот раҳбариятининг таклифига биноан борганини айтди. Баҳрайнга РФИ президенти билан бирга Митрофанов ва Санкт-Петербургда 2018 йилги Жаҳон чемпионати ва 2020 йилги Европа чемпионати ташкилий қўмиталари бош директори Алексей Сорокин борди. РФИ раҳбари биринчи қаторда ФИФА президенти Жанни Инфантино билан бирга ўтирди. Митрофанов ва Сорокин эса улардан унча узоқ бўлмаган жойда ўтирган эди.

Россия делегацияси Осиё футбол ассоциациялари раҳбарлари билан РФИнинг ОФКга эҳтимолий ўтиши масаласини кўриб чиқди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика