Дурбек Камолов: «Бир киши кам бўлиб ўйнаш ҳар доим оғир»
27 апр 2016 17:05
Новости
Дурбек Камолов: «Бир киши кам бўлиб ўйнаш ҳар доим оғир»
Биринчи лиганинг 5-туридан ўрин олган «Орол» - «Зомин» (5:2) учрашувидан сўнг меҳмонларнинг етакчи ўйинчиларидан бири Дурбек Камолов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйинни яхши бошлагандик. Йигитлар жамоавий ўйин ташкил этиб, учрашувни кўтаринки руҳда бошлагандик. Биринчи бўлиб ҳисобни очиб олганимиздан кейин, ҳаммаси яхши кечаётганди. Аммо бош ҳакамнинг қарори зараримизга ишлади. Албатта, ҳар доим бир киши кам бўлиб ўйнаш оғир. Сирожиддин Аллаевнинг четлатилиши бизга салбий таъсир ўтказди. Нима ҳам дердик, энди кейинги ўйинларда очко жамғаришга харакат қиламиз, - дейди Камолов.
Исломбек Рустамбеков
Комментарии