RU

Последние новости

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  4 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  26 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  27 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  48 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" Новости

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд"

Англиянинг Ливерпуль шаҳрида жойлашган дунёнинг энг чиройли стадионларидан бири бўлмиш "Энфилд"га фотосаёҳат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, кеча сайтимизнинг расмий телеграм каналида 5та стадион ўртасида сўровнома ўтказган эдик ва унда "Энфилд" ғолиб чиққан эди.


"Энфилд" - Англия

Клуб: "Ливерпуль"

Очилган йили: 1884 йил 28 сентябрь

Архитектор: Арчибальд Литч 

Сиғими: 54 074

Стадион ҳақида фактлар:

- "Ливерпуль" клуби "Энфилд"да ҳеч ким ўйнамаслиги сабаб ташкил этилган.

- Стадион 4та трибунадан ташкил топган: Spion Kop (Коп), Main Stand (Бош трибуна), Centenery Stand (100 йиллик трибуна), Anfield Road (Энфилд-Роуд)

- "Ливерпуль" ўйинчилари майдонга чиқишдан олдин коридорда қўллари билан "THIS IS ANFIELD" ("Бу "Энфилд") ёзувига тегишади. Ёзув икки вазифани бажаради: "Ливерпуль" ўйинчиларига омад келтириш ва рақибларни қўрқитиш

- 1960 йилдан бери клуби мадҳияси "You'll Never Walk Alone" ҳисобланади ва шу ёзув клуб логотипида ва Шенкли дарвозасида ёзилган.

- УЕФА талқинига кўра, "Энфилд" 4 юлдузли ҳисобланади ва бутун тарих давомида унда 17та халқаро ўйин ўтказилган. Жумладан Евро-96'нинг 4 ўйини шу стадионда ўтказилган.

- "Энфилд" ва "Эвертон"нинг уй стадиони ҳисобланган "Гудисон Парк" ўртасидаги масофа атиги 765 метрни ташкил этади.

- Стадионда ўтказилган илк ўйинда (1884 йил) "Эвертон" "Эрлстаун"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган.

- Криштиану Роналду: "Энфилд"да ғалаба қозониш Англиянинг бошқа ҳар қандай стадионларидан кўра қийинроқ"

- Стивен Жеррард: "Ўлганимда мени касалхонага олиб борманг. "Энфилд"га олиб боринг. Мен ўша ерда туғилган ва ўша ерда ўламан"

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес" 


Сиз яна қайси стадионларнинг ажойиб суратларини тошоша қилишни истайсиз, изоҳларда ёзиб қолдиринг!


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес" 

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика