RU

Последние новости

20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  3 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  5 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  22 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  30 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1

Дунёда ўзбекнинг ҳурматини оширган йигит футболчилик фаолиятини якунлади Новости

Дунёда ўзбекнинг ҳурматини оширган йигит футболчилик фаолиятини якунлади

Кеча ўзбек футболининг афсоналаридан бири, кўплаб мухлисларнинг севимли футболчиси бўлган Одил Аҳмедов футболчилик фаолиятини якунлаганлигини эълон қилди.

Футболимиз тарихида ўзига хос из қолдирган моҳир ярим ҳимоячи фаолияти давомида кўплаб маҳаллий ва хорижий футбол клубларида муносиб тарзда тўп сурди. Одил Аҳмедов туфайли Россиянинг “Анжи”, “Краснодар” , Хитойнинг “Шанхай СИПГ” каби клублари кўплаб ўзбек мухлисларига эга бўлишди. Ватандошларимиз юқоридаги жамоалар иштирокидаги футбол учрашувлари кузатиб бориш билан бирга у жамоаларга мухлислик ҳам қилишди.

Бугун сизга ҳикоя қилиб берадиганим воқеа ҳам Одил Аҳмедов номи билан боғлиқ.
2018 йил баҳорида Ўзбекистоннинг бир нечта футбол клубларида фаолият олиб борадиган матбуот хизмати вакиллари Россиянинг “Краснодар” футбол клубига ўзаро тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарига боришган эди. “Краснодар” клубининг матбуот департаменти Ўзбекистонлик ҳамкасблари учун ўқув семинари ташкил этиб беришган. ЎФА ҳамда “Краснодар” футбол клуби ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур семинарда камина ҳам иштирок этган эдим. Биз Краснодар шаҳрида бўлган давримизда Россиянинг энг замонавий стадионларидан бирига ташриф буюриб, “Краснодар” футбол клубининг инфратузилмаси, у ерда ташкил қилинган замонавий футбол академияси фаолияти билан танишганмиз. Асосийси “Краснодар” футбол клубида матбуот хизмати қай тарзда фаолият олиб бориши билан танишиш борасида бевосита футбол учрашуви давомида ҳамкасбларимизнинг иш жараёнларини кузатиб борган эдик. Ҳамкасбларимиз билан биргаликда “Краснодар” аренада бўлиб, Россия премьер лигасидан ўрин олган “Краснодар” ҳамда “Арсенал”(Тула) жамоалари ўртасидаги ўйинни стадионнинг медиа трибунасидан кузатиб борганмиз. Мазкур семинар доирасида Краснодарлик ҳамкасбларимиз ўйинга қадар ва ўйиндан сўнг қай тарзда фаолият олиб боришларини амалда кўрсатиб беришган ва биз ҳам мазкур жараёнларда бевосита иштирок этган эдик. Ўша пайтда “Краснодар” футбол клуби медиа департаментида 25 нафар ходим фаолият олиб боришар экан. “Краснодар” клубининг медиа департаменти раҳбари, Россиялик таниқли футбол журналисти Ольга Городжанова бизга матубот хизматида иш жараёни қандай йўлга қўйилганлиги, умуман РПЛда матбуот хизматининг ўрни ҳақида ажойиб тарзда сўзлаб берган.

Бу суҳбат жараёнида Городжанова алоҳида Одил Аҳмедов ҳақида ҳам тўхталиб ўтган эди. Унинг ажойиб футболчи эканлиги, камтарлиги ,одоби ҳақида тўлқинланиб гапириб, интервью бериш чоғида журналистлар Одилнинг ўйинларини мақташса хижолатдан қизариб кетишини эслаб юзига табассум югурган эди.
Бизга маълум бўлишича ЎФА матбуот котибларига семинар ўтказиб бериш борасидаги таклиф билан Россиянинг “Зенит”, “Спартак”, “ЦСКА” каби номдор клублари билан алоқага чиққан ва барча клублардан рад жавобини олган. Булардан фарқли ўлароқ “Краснодар” клубидан ЎФАга ижобий жавоб келган экан. Биз семинар сўнггида Ольга Городжановадан “семинар ўтказиб беришга рози бўлишингизга нима сабаб бўлди?” деб сўраганимизда унинг жавоби қуйидагича бўлди.

-“Биласизми бизга Ўзбекистондан матбуот хизмати вакилларига семинар ташкил қилиб беришни сўраб мурожаат қилишганида, жуда ҳам вақтимиз камлигини , жамоамизнинг ўйинлари тақвими тиғизлигини ҳисобга олиб рад жавобини бермоқчи бўлдик. Бироқ бизда ўзбекистонликларга рад жавобини берсак ва буни Одил Аҳмедов эшитиб қолса хафа бўлиши мумкин деган ўй пайдо бўлди. Бизнинг клубимизга жуда кўп ва юқори савиядаги легионер футболчилар келиб кетишган ва бу жараён давом этмоқда. Лекин Одил Аҳмедовдек легионер футболчи бизга аввал ҳам келган эмас, бундан кейин ҳам келиши қийин бўлса керак. Одил юқори савиядаги футболчи бўлиш билан бирга ажйоиб инсон эди. Унда футболчилик маҳорати билан бирга юқори инсонийлик одоби, маданияти шаклланган. Аҳмедов майдон ичида қанчалик ҳурматга лойиқ бўлса, майдондан ташқарисида ундан ҳам юқори даражада ҳурматга лойиқ футболчи. Шахсан мен фаолиятим давомида бундай тарбияли йигитни учратмаганман. Одилни клуб президентидан тортиб , стадион қоровулигача барча бирдек ҳурмат қилар эди. У ўзини тутиши, муомала маданияти ва чиройли ўйини билан Краснодарда мана шундай ҳурматга созовор бўлган. Менда Аҳмедов туфайли ўзбекларга нисбатан ҳурмат бир неча баробар ошган. Биз аввало сизлар билан Одил Аҳмедовнинг ҳурмати туфайли учрашиб турипмиз- деди Ольга Городжанова.

Тўғриси ҳамюртимиз ҳақидаги бу гаплардан баданларимиз жимирлаб кетган эди. Бу пайтда Одилжон Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубида тўп сураётган ва биз унинг ҳурматидан Россияда ҳурматланиб турганимиздан бехабар эди. Ҳа Одил Аҳмедов футболчи бўлиш билан бирга ўзбек деган номни дунёда улуғланишига сабаб бўлди. Ишончим комилки, Одил Аҳмедов ўзи тўп сурган бошқа жамоларда ҳам ўзидан чиройли хотираларни қолдирган. Афсуски бугун мана шундай футболчимиз фаолиятни якунлади. Начора футболчининг фаолияти шундай қисқа бўлади. Ана шу қисқа даврда ўз номини тарих саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қолдириш ҳамма футболчиларга ҳам насиб қилмайди. Одил Аҳмедовнинг номи ўзбек футболи тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилди десак муболаға бўлмайди. (Афсус шундай футболчи ЖЧ армони билан фаолиятини якунлади). Ҳали Одил Аҳмедовнинг ўзбек футболига фойдаси узоқ йиллар тегишига шубҳа йўқ.
Ўзбек футболи мухлислари сени ҳеч қачон унутмайдилар “маэстро”! Оиланг бахтига , футбол мухлислари бахтига , футболимиз бахтига доим омон бўл Одилжон!



Муаллиф: Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика