Дублга эришиб, жамоасига муҳим 3 очко келтирган сардор, жамоаси сафарда иродали ғалабага эришгани боис тур мураббийига айланган черногориялик мутахассис — Суперлигада 13-тур лауреатлари
		
		27 июн 2023 15:59
        Новости	
	 
				 
				Дублга эришиб, жамоасига муҳим 3 очко келтирган сардор, жамоаси сафарда иродали ғалабага эришгани боис тур мураббийига айланган черногориялик мутахассис — Суперлигада 13-тур лауреатлари
"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.
"Сурхон" посбони Артём Потапов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.
Термизликлар дарвозабони ортда қолган турда жамоасини кўп марта голдан сақлаб қолди. Россиялик футболчи фаол ҳаракатлари эвазига "Сўғдиёна" билан ўйинни "қуруқ" ўтказди ва ҳақли тарзда тур дарвозабонига айланди.

"Металлург" сардори, ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев "Championat.asia" талқинида 13-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.
Маҳоратли футболчи ўз ҳаракатлари билан ўйин давомида ажралиб турди, айниқса, унинг иккинчи таймдаги ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Ўринбоев дастлаб жаримадан йўллаган шедевр зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирган бўлса, ўйин якунига 10 дақиқа қолганида олис масофадан дарвозани аниқ нишонга олди ва бекободликлар ғалабасини таъминлади. Мутахассислар фикрича, 28 ёшли футболчи фаолияти давомидаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда.

"Олимпик" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг "Металлург" дарвозасига жаримадан киритган қойилмақом тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 13-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди.
"Олимпик" аъзоси "Металлург" билан учрашувда жаримадан кучли зарба йўллаб, Акмал Ортиқовга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳисобни очди.

"Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич "Championat.asia" талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.
Черногориялик мутахассис қўл остидаги жамоа иккинчи таймда бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, 2 та гол уришнинг уддасидан чиқди. У ўйин учун танлаган таркиб ўзини оқлади. Бундан ташқари, у захирадан майдонга туширган футболчилар фаол ҳаракат қилиб, ғалабага салмоқли ҳисса қўшишди.
Алоҳида айтиш жоиз, Веско Стешевич жорий мавсумда иккинчи марта тур мураббийи бўлди.

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии