RU

Последние новости

17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  3 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  24 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  7 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  8 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  5 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2

Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари Новости

Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 15-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши дарвозабони – Ширинбой Абдуллаев ("Бухоро")

"Бухоро" бу тур Термизда "Сурхон" меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Бу натижа қўлга киритилишида меҳмонлар посбони Абдуллаевнинг ўрни катта. У учрашув мобайнида, 5 марта жамоасини голдан асраб қолди. Шундай қилиб, Ширинбой Абдуллаев Championat.asia талқинида 15-турининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши мураббийи – Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")

"Пахтакор" бу турда ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Кўпчилик баҳсдан аввал "Навбаҳор" сафарда бўлса ҳам фаворитлигини айтди. Бироқ Тожиев бошчилигидаги "шерлар" шу куни рақибдан деярли ҳар жабҳада устунлик қилишди ва ундан ҳам кўпроқ гол уришлари мумкин эди. Бежизга ўйиндан кейин "Навбаҳор" устози Сергей Лушчан яхшиям бугун 5-8 та гол ўтказмадик деб интервью бермади. Шу тариқа, Камолиддин Тожиев Championat.asia талқинига кўра турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши футболчиси – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" бу тур Жиззахда "Қўқон-1912"ни мағлуб этди - 2:1. Учрашувда мезбонлар тўпурари Люпчо Дориев аввал ўзи ишлаган пенальтидан гол урди, кейинроқ ўйиндан ҳам гол уриб "Сўғдиёна"га ғалаба келтирди. Шу тариқа Люпчо Дориев Championat.asia талқинига кўра, 15-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Илҳом Ваҳобов ("Қизилқум")

"Қизилқум" бу турда Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлиб ғалабага эришди - 2:1. Баҳснинг 69-дақиқасида навоийликлар чап қанот ҳимоячиси Илҳом Ваҳобов узоқ масофадан кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди ва супергол муаллифига айланди. Шундай қилиб, Илҳом Ваҳобов Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.




Рейтинг: +3   

Комментарии

   
09 июл 21:25:41
Гиждувон супер лига сари олга.
Ответ на комментарий пользователя Д И Н А М О жон
Шу дориевни динамога олиб келиш кк
Сугдиёна берармикан.
   
09 июл 19:51:16
Д И Н А М О жон
Шу дориевни динамога олиб келиш кк
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика