RU

Последние новости

19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  0 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  19 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  17

"Дубль". Ҳаммаси баҳонамиди? Новости

"Дубль". Ҳаммаси баҳонамиди?

Ўринбосарлар жамоаси — ақлли мутахассислар ишлайдиган тўғри йўлдаги клубларнинг келажаги ҳисобланади.

17-19 ёшли иқтидорлар катта футболга айнан U-21 биринчилиги орқали ўтиб олишади. Ўзимизда ёш юлдузлар камлигига сабабчи сифатида ҳамма вақт бош мураббий(лар) кўрсатиб келинди. Улар танбалликда, ўринбосарларининг ўйинини кузатиб, селекция қилмасликда айбланди.

Ўз навбатида "тренер"лар ҳам "дубль" учрашуви асосий жамоа машғулоти билан бир пайтга қўйилганидан узоқ йиллар нолиб юришди. Ниҳоят, уларнинг "оҳ"и футбол раҳбариятига қадар етиб борди ва 2022 йилда регламентнинг 19.1. бандига ўзгартириш киритилди:

U-21 чемпионати учрашувлари асосий таркиблар иштирокидаги учрашувидан бир кун кейин ўтказилади (майдони талаб даражасида бўлмаган U-21 жамоалари ўз учрашувини асосий стадионда ўказади).

Яқиндагина ЎФА вице-президенти сифатида иш бошлаган Одил Аҳмедов бу қарорнинг фойдали томонларини санаб берди:

Биринчидан, жамоанинг асосий таркибидан жой ололмаган футболчи эртасига U-21 чемпионатида ўйнаши мумкин. Бу умидли футболчилар ўйин амалиётисиз қолиб кетишининг олдини олади.

Иккинчидан, агар клубнинг U-21 жамоаси учун ажратилган майдон талаб даражасида бўлмаса, учрашув асосий стадионда ўтказилади.

Учинчидан, асосий таркиб мураббийлари энди бемалол U-21 чемпионати ўйинларини кузатишлари мумкин. Бунга қадар U-21 чемпионати учрашувлари асосий таркиб машғулотлари билан бир пайтга тўғри келиши кўпчиликка ноқулай эди.

Бир қарашда барчаси ҳал бўлди-ю энди ривожланиб кетамиз. Мураббийлар тез орада янги "вундеркинд"ларни кашф қилиб ташлайдигандек. Бироқ, бу тасаввурнинг умри яшил майдонгача...

Тўғри, бош мураббийларга "дубль" учрашувларини кузатиш, янги иқтидорларни қидириш ва асосий таркибда жой тополмаган шогирдларини синовдан ўтказиш учун ажойиб имконият яратилди. Лекин, бундан кимлар унумли фойдаланаётгани барчага қизиқ бўлса керак.

Суперлигада 14 та клуб бор. Ўринбосарлар жамоаси иштирокидаги ўйинларга эса атиги 7 клубдан "катта устоз"лар келди: Анхель Лопес, Тимур Кападзе, Самвел Бабаян, Рўзиқул Бердиев, Миржалол Қосимов, Денис Коростиченко ва Бахтиёр Ашурматов (биздаги маълумотларга кўра).

Кападзе сафардаги ўйинларда ҳам ўзи қоляпти, Ашурматов учрашувларни ёрдамчилари билан кузатяпти, Бабаян эса рақиб майдонидаги баҳслар таҳлилини Виктор Жалиловга ишониб, асосий таркиб билан ортга қайтяпти. 

Қолган клуб (мураббий)лар эса... Билмадик. Балки, бошқаларга U-21 жамоаси шунчаки регламентда белгиланган мажбурият туфайли керакдир. Аммо, бир нарса ойдинлашди: "дубль" ноқулай вақтга қўйилганини йиллар давомида айтиб келган баъзи мутахассислар бошини ошиқча оғритмаслик учун "арпа уни"ни баҳона қилган экан...

Ўлимга ўхшайди... 

Автор :
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика