RU

Последние новости

01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  1 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  8 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  3 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2

Дубайдан ёзамиз. 3-кун кундалиги. Кутилмаган ёмғир (ВИДЕО) Новости

Дубайдан ёзамиз. 3-кун кундалиги. Кутилмаган ёмғир (ВИДЕО)

Бир кун аввалги машғулот чоғида об-ҳаво жуда зўр эди. Тўғри, иссиқ, аммо стадион жойлашган ҳудудда шамол эсиб турарди.
Ўйин бошланишига икки соат вақт қолганида терма жамоа лагерига етиб бордим. Дўстим Элёр ўз машинаси билан хизматимизда, худди тўйга чиққан оператор каби машинанинг у ёғидан, бу ёғидан видеога олиш билан бандман. Билиб қўйинг, кишининг қачон ишида унум бўлади, қачонки ўз касбини ҳақиқатан яхши кўрса ва унга масъулиятсиз қарамаса.

Стадион чўлнинг ўртасида жойлашган эмасми, 5 км. олисдан кўриниб туради. Ҳаво очиқ, аммо узоқдан қора булут кўринди. Кўп ўтмай шаррос ёмғир қуйди. Бу эса намгарчиликнинг икки ҳисса ошишига сабаб бўлди. Ёмғир узоқ давом этмади, бир савалаб ўтди. Аммо унинг асорати ўйин давомида билиниши аниқ эди. Ўйинга тўхталмайман, ТВдан кўрганлар кўп бўлди. Мени бошқа нарса қизиқтирди.



Нима учун ТВ ўйинни тўғридан тўғри кўрсатмади? Аслида кўрсатиши мумкин эди. Бу ўйиннинг 50 фоиз ҳуқуқи бизга, яъни Марказга тегишли эди. Боиси ўйин нейтрал майдонда, БААда ўртоқлик ўйинларини ташкиллаштирадиган компания томонидан ўтказилган, оддий назорат баҳси. Худди йил бошида, Туркия ва БААда бўладиган клублар ўртасидаги ўйинлар каби. Ўйин “Абу Даби Спорт”да кўрсатилди. Шу жойи қизиқ, “Абу Даби Спорт” ҳеч қачон баҳсни текинга олмайди. Баҳрайн ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, учрашувни тўғридан тўғри бошидан кўрсатди. Ҳатто ТВ бундан пул ҳам ишлаб олди, рекламалар ортидан. Марказ ҳам шу ишни қилса бўларди,аммо бу ерда Марказнинг айби йўқ, уларга ТВ чиққан эмас. Агар ТВ уларга чиқиб, озроқ Марказ ҳисобига пул ўтказиб берганида, табиийки, Марказ бу маслалани ижобий ҳал қилиб бера оларди. Футболсиз Спорт ТВ, Спорт ТВсиз футбол ривожланмаслигини тушуниб етганимизда, биз Осиёдаги ўрнимизни йўқотиб қўймасликдан қўрқаман.



Ундан ташқари бу ерда икки терма жамоа ҳам стадионда ўз рекламаларини жойлаштириш ҳуқуқига эга эдилар. Катта (регби стадиони) аренада бўм-бўш жойлар шунчалик кўп эдики, ундан миллионларнинг ҳиди келарди. Эҳ деворгинг келади, мана шу ўртоқлик учрашувлари аслида Марказ учун текинга тушиш билан бирга, фойдага ҳам кириши мумкин эди. Агар реклама тўсиқларида ўзимизнинг машҳур брендлар жойлаштирилганида яхшигина даромад қилинган бўлар экан.

Аслида футболимизнинг энг оғриқли нуқтаси футболчи ва мураббийда эмас, ТВ ва маркетинг йўлга қўйилмаганида. ТВ кўрсатса футболда ҳалоллик пайдо бўлади. Маркетинг футболга пул олиб келади. Буларнинг барчаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.



Стадионга Ўзбекистондан ва БААда фаолият олиб бораётган 100 нафарга яқин ҳамюртимиз ташриф буюрди. Ўйиндан кейин футболчилар билан суратга тушиб, фарзандларига Ўзбекистонни кўрсатдилар.

Уларнинг айтишича, айнан шу "The Sevens" стадионида декабрь ойида "Реал Мадрид" ва "Милан" жамоалари учун ўртоқлик учрашуви ўтказилар экан. Энг арзон чипта нархи 100 дирҳам бўлиб, бу бизнинг пулга чаққанда, тахминан 80 000 сўм бўлади. Чипталар аллақачон сотувга чиққан.

TAS-IX ҳудудида

Сифатли тури


Мобил тури


TAS-IXда эмас





Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика