RU

Последние новости

07:23Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади  1 02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  5 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  26 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  13 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  33 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  8

"Dubai Cup" турнири, Жалолиддинов ва Йўлдошевнинг ҳолати ва Катанец билан муҳокама қилинган мавзу - Тимур Кападзе Новости

"Dubai Cup" турнири, Жалолиддинов ва Йўлдошевнинг ҳолати ва Катанец билан муҳокама қилинган мавзу - Тимур Кападзе

ФИФА кунлари бошлангач бор эътибор йиғин олиб бораётган терма жамоаларга қаратилади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 18 март кунидан бошлаб навбатдаги йиғинга киришди. Вакилларимиз 22 мартга қадар Тошкентда шуғулланишади ва БААга йўл олишади. 

Бошланган йиғин, таркибга чақирилган футболчилар ва бошқа мавзу юзасидан бош мураббий Тимур Кападзега юзландик. Дастлаб эса йиғин ҳақидаги фикрларини тингладик. 

- 18 мартдан йиғинга киришдик. "Dubai Cup"  биз учун жуда яхши турнир. Мусобақада бир-бирига муносиб жамоалар қатнашади. Саудия Арабистони, БАА ва учинчи рақиб кейин иккита баҳсга қараб маълум бўлади. Саудия Арабистони билан охирги маротаба Тошкентдаги Осиё чемпионати саралашида тўқнаш келганмиз. Тайёргарлигимиз кўнгилдагидек кетмоқда. Рўйхатдагиларнинг барчаси соғ-саломат. Бизни ташвишлантираётган жиҳатлар йўқ. 

- Бу сафарги йиғинга легионерлардан Жасур Жалолиддинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев чақирилганини кўришимиз мумкин. Иброҳимҳалил яхши формада эканлиги маълум. Лекин Жасурда "Қайрат"га мослашиш жараёни кетмоқда. Бу борада унинг чақирилиши тўғримиди?

- Тўғри. Жасур энди энди ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Уни жуда яхши биламиз. Жисмоний ҳолати яхши эканлиги кўриниб турибди. Ўзи билан ҳам гаплашдик. Барчаси профессионал даражада. Қурбон Бердиев бунга жуда жиддий қарайди. Иброҳимҳалил қолаверса Ҳусайин Норчаев, Хожимат Эркинов борасида миллий терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец билан гаплашдим. Буни муҳокама қилдик. Катанец юқоридаги футболчиларни яхши билишини ва терма жамоага чақираверишимни айтди. Уларнинг ўрнида бошқа футболчиларни кўрмоқчи экан. Шундай вазият юз берганидан хурсандмиз. Бу барчамиз учун фойдали. Яхши футболчилар чиқиб келяпти. Уларни кузатяпмиз. 

- "Олимпик" клуби аъзоларининг руҳияти ҳозирда қандай? Чунки жамоа Суперлигада ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Иккита дуранг ва мағлубият қайд этилди...

- Мен бундан хавотирда эмасман. Футболчилар катта ўйинларда тажриба тўплашмоқда. Ғалабалар ҳам келади. Учта ўйинда ғалабага яқин эдик. Боз устига 90 фоиз футболчиларим Суперлигада дебют қилди. Ўйиндан ўйинга янада кучайиб борамиз. Кучли жамоалар билан ўйинларда камчиликларимиз кўринмоқда. Бизга шу керак. Ўзларига бўлган ишонч ортяпти. 

- Таркибда жароҳатланганлар йўқми? Дейлик Беҳзод Шамсиев ҳали тўлиқ сафга қайтмаган...

- Мазкур томондан муаммо йўқ. Шамсиев умумий гуруҳга қайтиб шуғулланяпти. Унинг салоҳиятини биламиз. Ҳар бир футболчи ўзини кўрсатяпти. 

- Суперлиганинг дастлабки 3та туридан қандай таассуротлар қолди? Сизни ажаблантирган жиҳатлар бўлдими? Мисол учун кўп жамоаларда услублар ўзгармоқда...

- Биринчи турда "Сурхон" билан ўйнадик.Испаниялик мураббийлар одатда пас билан комбинацион услубни тадбиқ қилишади. Лекин кучга асосланган футбол ўйнашмоқда. Бу ҳам бир тактика. Демак мураббийнинг қараши шундай. Биз учун қизиқ бўлди. Ажаблантирган жиҳат кўзга ташланмади. Жамоаларимиз кўпроқ пас орқали комбинацион ўйнашларини истардим. Жамоаларда кучли футболчилар бор. Улар бундай ўйнашни билишади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика