RU

Последние новости

13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  0 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  0 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  8 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  12 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0

Драган Скочич: "Натижа биз учун қониқарли бўлди" Новости

Драган Скочич: "Натижа биз учун қониқарли бўлди"

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Фулад" учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Драган Скочич иштирок этди.

Матбуот анжуманига дастлаб меҳмонлар устози Драган Скочич кириб келди ва журналистлар билан мулоқотга киришди.

"Ўйин натижаси биз учун қониқарли бўлди. Шу боис бу борада муаммо бўлмади. Асосийси меҳмондан ўзимиз учун керакли натижа билан қайтадиган бўлдик", - дея Драган Скочич ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Кўп вазиятларда Исмоил Шарифатга эътирозлар билдирдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Нафақат ушбу футболчига, балки бутун жамоага кўп эътирозлар билдирдим. Бу ўйин билан боғлиқ эмас. Аксинча уларнинг майдондаги вақт чўзиш, учрашув бошидан сув ичишларига эътироз билдирдим. 


- Жамоа гуруҳдан чиқишига ишонасизми?

- Ҳозирдан бир нима демоқчи эмасман. Гуруҳимизда яхши ва кучли жамоалар йиғилишган. Агарда мусобақани яхши кайфият билан ўтказсак, ўйлайманки ўйлаган мақсадимизга эришамиз.


- Учрашув давомида "Фулад" майдон марказини бой бериб қўйгандек туюлди. Ҳимоя ва ҳужум орасини боғлаб турадиган футболчилар етишмагандек кўринди?

- Умуман олганда ҳар бир чизиқда хатоларга йўл қўйдик. Кўп вазиятда ўз ҳудудимизни бўш қолдирдик ва рақибга ҳужум қилиш имкониятини яратиб бердик. Ҳозирги кунда таркибимизда бир-иккита муаммолар бор. 10 нафар футболчимизни ҳарбий хизматга жалб этишгани туфайли улар бизга ёрдам бера олишмади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика