RU

Последние новости

19:50Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  4 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  10 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  5 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  10 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  8 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  4 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  18 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0

Драган Скочич: "Бизнинг ҳужумчиларимиз анча тезкор ва хавфли" Новости

Драган Скочич: "Бизнинг ҳужумчиларимиз анча тезкор ва хавфли"

ОЧЛ "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Фулад" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Фулад" бош мураббийи Драган Скочич ва футболчи Леонард Мисарич иштирок этишди.
- Дастлабки турдан кейин гуруҳдаги ҳолат борасида гапириб ўтсангиз?
- Биринчи турдан сўнг бирор аниқ фикр билдириш қийин. Гуруҳда кучли ва юқори даражадаги жамоалар йиғилишган. Мусобақа энди бошланди ва ҳамма кураш олдинда. Рақибларимизнинг дастлабки учрашуви ўйинга мос тарзда кечмади. "Локомотив" ўйин дебютида бироз бўшашди ва голлар ўтказиб юборди. Аммо "темирйўлчилар" учрашувни яхши ўтказишди дея оламан.

- Жамоа сўнгги ўйинларда ғалаба қозона олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?
- Мавсум бошида бунақанги ҳолатлар юз бериб туради. Аввалги 3 ойда биз мағлубият нималигини билмаганмиз. Охирги учта ўйиннинг натижаси муҳим аҳамият касб этмайди ва биз бунга эътибор қаратмаймиз.

- Эртага "Фулад" ўз дарвозасини қуруқ сақлай оладими? Чунки "Локомотив" сафидаги ҳужумчилар анча тезкор ва жамоа ҳам шунга мос ҳужумкор ўйнайди.
- Мен бошқача айтган бўлардим, "Локомотив" ўз дарвозасини муносиб ҳимоя эта оладими? Чунки бизнинг ҳужумчиларимиз ҳам кераклигича тезкор ва хавфли ўйнашади.

- "Фулад" жамоаси ОЧЛнинг сафарги ўйинларида жами бир маротаба ғалаба қозонган. Бу ҳақида нима дея оласиз?
- "Фулад"ни у пайтда турли мураббийлар бошқаришган ва футболчилар ҳам бошқа бўлган. Шу боис аввалги натижаларимиз ҳозир муҳим эмас.


Леонард Мисарич
: Осиё чемпионлар лигаси жиддий ва қийин турнир. Эртанги ўйинга ўз режамиз бор ва ғалаба учун майдонга тушамиз. Жамоамизнинг кучига ишонган ҳолда шуни айтишим мумкинки, сафардан керакли натижа билан қайта оламиз. Майдон билан танишиб чиқдим. Сифати қониқарли даражада экан.  Эртага чиройли ва томошабоп футбол кўрамиз деб ўйлайман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика