RU

Последние новости

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  2 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  4 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  6 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Драган Чераннинг Ўзбекистондаги "Олтин бутса"лари сони 5 тага етди Новости

Драган Чераннинг Ўзбекистондаги "Олтин бутса"лари сони 5 тага етди

Сербиялик ҳужумчи Cоcа-Cоlа Суперлиганинг 2023 йилги мавсумини ҳам тўпурар сифатида якунлади. Бунинг учун Черанга 13 та гол кифоя қилди.

Драган чемпионатнинг 22 та ўйинида иштирок этди ва умумий 1789 дақиқа майдонда бўлди. Яъни, ҳар 137 дақиқада рақиблар дарвозасига йўл топди. Голларнинг 4 тасини пеналтидан киритди. Бироқ унутмаслик керакки, унинг голларисиз "Пахтакор" нақ 17 очко бой берган бўларди. Черан айниқса асосий рақобатчи ҳисобланган "Навбаҳор"га қарши ҳар икки ўйинда ҳам гол уриб, ҳақиқий етакчи эканлигини исботлади. 

36 ёшли футболчи 2024 йилда ҳам "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилади. Тўпурарлик борасида гарчи унинг кўрсаткичларида пасайиш юзага келган бўлса-да, Суперлигада беш йилдан буён уни қувиб ўтиши мумкин бўлган бошқа ҳужумчи топилмаяпти.

Драган кетма-кет саккиз мавсум давомида қаршисидан чиққан 20 жамоанинг барчасига гол ура олди. Энг сўнггиси — "Олимпик". Гарчи "Пахтакор" мавсумни айнан "Олимпик"дан учралган мағлубият билан бошлаган бўлса-да, иккинчи даврада пахтакорчилар бунинг учун ўч олишди — Черан илк марта "Олимпик" дарвозасига йўл топди. 

Драган 2016 йилнинг ёзидан буён Ўзбекистонда истиқомат қилмоқда. Мамлакатимиздаги дастлабки йилларини "Насаф" сафида ўтказган ҳужумчи, икки йил ичида "Пахтакор" либосини кийди. Ўтган йиллар давомида у чемпионат доирасида 129 та гол уришга эришди. Ўзбекистон кубогида 13 та голни ўз номига ёздирди. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Драган Чераннинг келгуси фаолиятига омад тилайди ва ташкилот кетма-кет бешинчи бор “олтин бутса”ни унга етказиб берди.

Қуйида Драган Черан томонидан 2023-йилги мавсум Суперлигада урилган барча — 13 та голни томоша қилишингиз мумкин.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика