RU

Последние новости

16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  0 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  3 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  1 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  3 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   17 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  42 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   38 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  4 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  2

Драган Черан: "Япония Осиё футболидан ўзиб кетган" Новости

Драган Черан: "Япония Осиё футболидан ўзиб кетган"

Жаҳон чемпионатида Осиё қитъаси вакиллари барчанинг нигоҳини ўзига қаратишда давом этади.

Япония кеча гуруҳ босқичида мусобақа фаворити сифатида қайд этилган Германиядан устун келди. Жанубий Корея айни вақтда Уругвай билан куч синашмоқда. Кечки дастурлардан Бразилия - Сербия ўйини ҳам ўрин олган. Мазкур беллашувлар юзасидан Суперлиганинг жорий йилги тўпурари, сербиялик футболчи Драган Чераннинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Биринчи тур учрашувлари якунига етиб боряпти. Кузатган ўйинларингиздан қандай таассуротлар қолди? 

- Мусобақанинг очилиш ўйинлари шуни исботладики, ҳозирги кунда осон жамоа қолмаган. Ёмон терма жамоанинг ўзи йўқ. Чунки барча футбол ўйнашни, қандай тўп тепишни ўрганиб олган. 

- Қайси баҳс натижасини кутилмаган сифатида қабул қилдингиз?

- Ҳозирча фақат Аргентинанинг мағлубияти нафақат мен, балки кўпчилик учун сюрпириз бўлди. 

- Япониянинг Германиядан уч очко тортиб олиши чиндан ҳам сенсациями ёки...

- Япон футболининг охирги йиллардаги менталитети улар Осиёдан ўзиб кетганини кўрсатади. Саудия Арабистонида кучли чемпионат бор. Сифатли ижрочиларга эга. Деярли ярим жамоа бирга тўп тепиб келмоқда. У ерда ҳақиқатдан ҳам футбол ривожланмоқда. 

- Бразилия - Сербия учрашувида ҳамюртларингизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бизда жуда қийин гуруҳ бор. Фаворит - Бразилия. Менимча, Камерун ва Швецария билан ўйинларда имконият қидириб кўриш керак. Бироқ Сербияда кучли футболчилар, тажрибали мураббий жамланган. Жарангли номлар бор. Умид қиламанки, Сербия гуруҳдан чиқишни уддалайди. 

- Мусобақа фаворити ким?

- Ким фаворит эканлиги гуруҳ босқичидан кейингина нисбатан аниқ бўлиб улгуради. 


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика