RU

Последние новости

02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  0 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  3 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  2 01:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Лилль" ва ПСВ — "Арсенал" ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:00ЕЧЛ. "Реал" ва "Атлетико" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  67 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  3 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  216 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  23 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  5 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5

Достонбек Ҳамдамов "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланди Новости

Достонбек Ҳамдамов "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

Куни кеча Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Биринчи Президентимизнинг 2003 йил 4 августдаги фармонига асосан “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан халқимизнинг ифтихорига айланган, юксак ватанпарварлик, фидойилик туйғуси, меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳратини юксалтиришга, унинг халқаро нуфузини янада оширишга хизмат қилаётган, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, тенгдошларига намуна бўлаётган ёшлар тақдирлаб келинмоқда.



Маросимда илм-фан, маданият, санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, журналистика, спорт, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда ўқиётган, ишлаётган ҳамда илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиб, юксак натижаларга эришаётган 50 нафар йигит-қизга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони тантанали топширилди.

Тақдирланганлар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби футболчиси Достонбек Ҳамдамов ҳам бор.

"Ўзбекистон Белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланганимдан жуда ҳам хурсандман. Тўғриси кутмаган эдим. Мен учун кутилмаган ёқимли совға бўлди десам ҳам бўлаверади. Ушбу мукофотимни барча юртдошларимга бағишлайман", - дейди Достонбек Ҳамдамов.


Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика