Достон Ибрагимов ҳозир қаерда?
13 мая 2021 15:05
Новости
Достон Ибрагимов ҳозир қаерда?
Мамлакатимизнинг ўсмирлар, ёшлар ва олимпия терма жамоалари сафида ўйнаган Достон Ибрагимов ёдингиздами?
1997 йилда туғилган футболчи Эктор Купер даврида миллий жамоамизга ҳам жалб қилина бошлаганди. "Пахтакор" тарбияланувчиси Суперлигада "Бухоро" ва "Қизилқум" клублари сафидаги ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонди. Бироқ, навоийлик ўйинчи 2020 йилнинг ёзидан кейин катта саҳнада кўриниш бермай қўйди. Шу туфайли "championat.asia" кузатувчилари Ибрагимовнинг айни пайтда қайси жамоада тўп тепаётгани билан қизиқишди (сайтимизнинг изоҳлар бўлимида).
Маълумот учун, Достон Ибрагимов айни пайтда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида, маҳаллий "Ғиждувон" клуби шарафини ҳимоя қиляпти. Мазкур жамоа Биринчи лига иштирокчиси ҳисобланади.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии