RU

Последние новости

02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  22 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  354 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  7 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1

Достон Ҳамдамов: ”Рақибимизда жамоавий ўйин яхши шаклланган” Новости

Достон Ҳамдамов: ”Рақибимизда жамоавий ўйин яхши шаклланган”

Биласиз, гуруҳимиздаги асосий рақобатчимиз Саудия Арабистони ҳисобланади.

Шундай экан мазкур рақибга қарши терма жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Учрашув юки оғир ва масъулиятли туюлсада, футболчилар қувноқ кайфиятда машқларни бажаришмоқда. Кўтаринки руҳда ўтиши кўзда тутилган навбатдаги машғулотлар бошланишидан олдин тезкор вингер Достон Ҳамдамовнинг ўйиндан олдинги фикрлари билан қизиқдик.

- Саудия Арабистони билан ўйиндан олдинги футболчиларнинг ҳиссиётлари, кайфияти аъло даражадами?

- Қирғизистон билан ўтказилган ўйинни эсдан чиқариб, бор диққатимизни ва эътиборимизни олдиндаги ўйинга қаратдик. Тайёргарлик рисоладагидек олиб борилмоқда. Ўша куни стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришини кутяпмиз. Улар бизни қўллаб-қувватлаганидек, биз ҳам ғалаба совға қилмоқчимиз.

- Жамоани бўлажак ўйинда аввалгиларига нисбатан бошқача услубда кўришимиз мумкинми? 

- Очиғи билмадим, мураббийнинг машғулотларда олиб борган ва берган кўрсатмалари асосида ҳаракат қиламиз. Мақсад битта, у ҳам бўлса ғалаба. Ҳаммамиз боримизни шу ўйинга берамиз. Ким асосий таркибда майдонга тушишидан қатъий назар терма жамоага ёрдам бериши лозим.

- Одатдагидек жамоамиз рақибнинг кучли ёки кучсиз томонларини ўргангани аниқ. Шундай экан саудияликларнинг ўйинидаги эътиборингизни тортган жиҳат бўлдими? 

- Уларда жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган. Кучли техника ва индивидуал ҳарактерга эга бўлган ўйинчилари майдонда яққол ажралиб туради. Умуман қийин баҳс кутмоқда.

- Мухлисларда бўлаётгани каби футболчиларда ҳаяжон борми?

- Ҳаммаси зўр. Бундан ҳам яхши бўлишига ҳаракат қиламиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика