RU

Последние новости

16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  1 15:07Суперлига. 12-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Қизилқум" ва "Шўртан"да йўқотишлар бор  0 14:44Расман: Акмал Шораҳмедов – "Андижон"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  7 14:29Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  32 14:09Фати қоладими? "Барселона" "Монако"нинг таклифини рад этди  3 13:42Дунёнинг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузилди  1 13:18"Ливерпуль" Дарвин Нуньесга нарх белгилади  1 12:51Ғалабани излаб: Бакаев жамоаси учун навбатдаги синов Самарқандда   2 12:35Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мундиалга тайёргарлик ва саралашдаги рақиблар ҳақида (2-қисм)  18 12:10ЖЧга бир неча кун қолди! Мусобақа ҳақида энг муҳими: иштирокчилар, тақвим ва пуллар  8 11:35​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум  18 10:57“Ал Насср“ Пиолининг ўрнига бошқа бир италиялик мураббий билан шартнома имзоламоқчи  0 10:30“Манчестер Юнайтед“ “Ювентус“ футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:03“Галатасарой“ Санедан сўнг яна бир ТОП футболчи билан шартнома имзоламоқчи  1

Достон Ҳамдамов: ”Рақибимизда жамоавий ўйин яхши шаклланган” Новости

Достон Ҳамдамов: ”Рақибимизда жамоавий ўйин яхши шаклланган”

Биласиз, гуруҳимиздаги асосий рақобатчимиз Саудия Арабистони ҳисобланади.

Шундай экан мазкур рақибга қарши терма жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Учрашув юки оғир ва масъулиятли туюлсада, футболчилар қувноқ кайфиятда машқларни бажаришмоқда. Кўтаринки руҳда ўтиши кўзда тутилган навбатдаги машғулотлар бошланишидан олдин тезкор вингер Достон Ҳамдамовнинг ўйиндан олдинги фикрлари билан қизиқдик.

- Саудия Арабистони билан ўйиндан олдинги футболчиларнинг ҳиссиётлари, кайфияти аъло даражадами?

- Қирғизистон билан ўтказилган ўйинни эсдан чиқариб, бор диққатимизни ва эътиборимизни олдиндаги ўйинга қаратдик. Тайёргарлик рисоладагидек олиб борилмоқда. Ўша куни стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришини кутяпмиз. Улар бизни қўллаб-қувватлаганидек, биз ҳам ғалаба совға қилмоқчимиз.

- Жамоани бўлажак ўйинда аввалгиларига нисбатан бошқача услубда кўришимиз мумкинми? 

- Очиғи билмадим, мураббийнинг машғулотларда олиб борган ва берган кўрсатмалари асосида ҳаракат қиламиз. Мақсад битта, у ҳам бўлса ғалаба. Ҳаммамиз боримизни шу ўйинга берамиз. Ким асосий таркибда майдонга тушишидан қатъий назар терма жамоага ёрдам бериши лозим.

- Одатдагидек жамоамиз рақибнинг кучли ёки кучсиз томонларини ўргангани аниқ. Шундай экан саудияликларнинг ўйинидаги эътиборингизни тортган жиҳат бўлдими? 

- Уларда жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган. Кучли техника ва индивидуал ҳарактерга эга бўлган ўйинчилари майдонда яққол ажралиб туради. Умуман қийин баҳс кутмоқда.

- Мухлисларда бўлаётгани каби футболчиларда ҳаяжон борми?

- Ҳаммаси зўр. Бундан ҳам яхши бўлишига ҳаракат қиламиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика