RU

Последние новости

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  10 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  1 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  9 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  22 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  65 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  51

Достон Ҳамдамов: “Ўзбекистонни эслаб қолишларини истайман” Новости

Достон Ҳамдамов: “Ўзбекистонни эслаб қолишларини истайман”

30 май куни Янги Зеландияда старт оладиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Равшан Ҳайдаров жамоаси ҳимоячиси Достон Ҳамдамов “Интерфутбол” нашрига интервью берди.

Тайёргарлик ҳақида

“Жаҳон Чемпионатига тайёргарлигимиз аъло даражада, десам бўлади. Ҳаммамиз ушбу Жаҳон Чемпионатини сабрсизлик билан кутяпмиз. Мундиал яқинлашгани сари ҳаяжон ҳам мос равишда ортиб бормоқда. Рақиблаимиз ўйинлари ёзилган дискларни томоша қиляпмиз, ўрганяпмиз. Тўғри, гуруҳдаги рақибларимиз номдор бўлиши мумкин, лекин ҳозир ҳамма жамоа билан ҳам ўйнаса бўлади. Фақат тўғри тактика танланилса ва ўз кучига ишонч билан майдонга тушилса бас”.

“ОЧЛда тўпланган халқаро тажриба, албатта, терма жамоа сафида ёрдам беради. Мен каби ОЧЛда ўйнаб тажриба тўплаган футболчилар “Пахтакор” ва “Насаф” жамоасида ҳам бор”.

“Ундан ташқари таркибда ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ўйнаган футболчилар анчагина бор. Бу ҳам жамоанинг ўйинига ижобий таъсир қилади”.

Таркибдаги асосий йўқотиш тўғрисида

“Афсуски, терма жамоазнинг етакчи футболчиларидан Жамшид Болтабоев Янги Зеландияга бора олмайди. Ҳозирча бу жамоамиздаги энг катта йўқотиш бўлиб турибди. Ярим ҳимоя чизиғида Болтабоев бажарадиган иш ҳажми жуда катта эди. Ҳимоя ва ҳужум чизиғини боғлаб турарди. Энди унинг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қиламиз. Унинг позициясида Жавоҳир Сиддиқов, Миржамол Қосимов каби яхши футболчилар бор. Бир сўз билан айтганди, Жамшид учун ҳам ҳаракат қиламиз”.

Рақиблар ҳақида

“Германия терма жамоасининг номи жарангли эшитилгани билан у жамоада ҳам биз каби футболчилар ўйнайди. Тўғри, Германия U-20 таркибида бир нечта футболчи Бундеслиганинг кўзга кўринган клубларида ҳаракат қилишади. Лекин бу чўчитмайди. Юқорида айтганимдек, биз ўз кучимизга ишониб майдонга тушсак, ижобий натижага эришамиз.

Гондураси ҳақида ҳам шундай фикрдаман. Фижини кўпчилик менсимаслиги мумкин. Аммо бу тўғри эмас. Кутилмаган натижалар замонавий футболда тез-тез учраб туради.

Вазифа ва мақсадлар борасида

Биринчи навбатда мазмунли ва муносиб иштирок этишимизни кутяпман. Ўзбекистон терма жамоасини эслаб қолишларини истайман. Ўйлайманки, жамоанинг ҳар бир аъзосида шундай истак мавжуд. Олдимизда турган биринчи вазифа – гуруҳдан чиқиб олиш. Кейин эса вазиятга қараб иш тутаверамиз. Бундан аввалги жаҳон чемпионатларида ўсмир ва ёшлар терма жамоаларимиз қайд этган натижаларни пасайтирмасликка ҳаракат қиламиз”.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика