Дониёр Нарзуллаев: "Президентимизга катта раҳмат айтаман"
30 янв 2018 13:32
Новости
Дониёр Нарзуллаев: "Президентимизга катта раҳмат айтаман"
"Бунчалик эътибор бўлишини кутмаган эдик. Президентимизнинг эътиборларидан барчамиз хурсанд бўлдик ва ғурурландик. Мураббийимиз Равшан Ҳайдаров ва "Насаф"даги мураббийимиз Рўзиқул Бердиевга раҳмат айтаман.
Шахсан мен учун Хитой билан ўйин қийин бўлди. Сабаби улар ўз майдонида ўйнашди. Ҳам ҳимояда, ҳам ярим ҳимояда ҳам ўйнайвераман. Нисабатан ярим ҳимояда ўйнаш менга ёқади. Тошкентда бизни ажойиб тарзда кутиб олишди. Буни хатто тасаввур ҳам қилмаган эдик.
Финал учрашуви музлаган майдонда бўлиб ўтди. Шу боис тўпни жиловлаш оғир бўлди. Матбуотни кузатиб бораман. Мухлисларимиз биздан ғалабани кутишаётганди. Сабаби мухлисларга бефарқ эмасман. Уларнинг танқидлари ва мақтовларини ўқиб боришга ҳаракат қиламан. Футбол мухлислар учун.
Президентимиз томонидан берилган Malibu автомашинасини отамга совға қилмоқчиман", - дейди Дониёр Нарзуллаев.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Комментарии