RU

Последние новости

16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  0 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  2 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  17 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  5 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  2 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6

Дониёр Абдуманнопов: "Андижон" футболчилари оч қолди? Бу гапнинг ўзи кулгули" Новости

Дониёр Абдуманнопов: "Андижон" футболчилари оч қолди? Бу гапнинг ўзи кулгули"

Ёрқин Назаров мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси кеча Қирғизистоннинг "Каганат" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг етакчиларидан бири Дониёр Абдуманноповни суҳбатга чорладик. 

-  Суперлиганинг аксарият жамоаларининг ҳозирги ҳолати мавсум бошидаги ҳаракатларига, мақсадларга мос эмасдек кўринмоқда. Хусусан "Андижон"да ҳам...  

- Мақсадни катта қўйган яхши. "Андижон" ҳам ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган. Лекин натижага келганда нимадир етишмаяпти. Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Кетма-кет ижобий натижалар қайд этсак, кайфият ва руҳият ўз-ўзидан ўзгаради. 

- Клубдаги ташкилий ишлар қандай? Эшитишимизга қараганда жамоа сафар ўйинларида меҳмонхона билан боғлиқ муаммоларга учраган, ҳаттоки оч қолиб кетган. Балки Суперлигадаги қониқарсиз иштирок сабаб шундай гап-сўзлар тарқалаётгандир...

- Кўрсаткичларимиз яхши бўлмагандан кейин бундай миш-мишлар тарқалиши табиий. Сизни ишонтириб айтаманки, "Андижон"да маош ва ташкилотчилик борасида муаммо йўқ. Ҳаммаси жойида, маошлар вақтида берилмоқда. Оч қолиб кетди, деган гаплар озгина кулгули. "Андижон" профессионал клуб ҳисобланади. 

- Бир ойлик танаффус давомида футболчилар бир жамоа сифатида қанчалик жипслашди? Сўнгги тўртта турда бошқача "Андижон"ни кўрамизми?

- Жамоамизда ички муҳит яхши. Танаффусдан фойдаланиб жисмоний ва руҳий жиҳатдан анча ўзимизга келиб олдик. Натижага эриша оладиган жамоа сифатида кучли бўлиб қайтамиз.

- Қишда Қатар ва Беларусь чемпионатларидан таклифлар бўлганди. Мазкур масалага давралар оралиғида яна қайтасизми?

-  Ҳозирда бор эътиборим "Андижон"га қаратилган, машғулотларда астойдил ишламоқдаман. Легионерга айланишим масаласини клуб ҳал қилади. Амалдаги шартномам йил охиригача мўлжалланган. 

- Европа чемпионатида кимга мухлислик қиляпсиз?

- Ҳар тўрт йилликнинг нуфузли турнирини кузатиб бораман. Европа чемпионати Жаҳон чемпионатидан кейин иккинчи ўринда туради. Бундай мусобақани кўрмасдан илож йўқ. Белгия терма жамоаси иштирокидаги учрашувларни кўраман. Роберто Мартинес шогирдлари яхши старт олишди. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика