RU

Последние новости

17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  4 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12

"Доимий провокациялар, болалар боғчаси". Венгер Моуриньюнинг сўзларига муносабат билдирди Новости

"Доимий провокациялар, болалар боғчаси". Венгер Моуриньюнинг сўзларига муносабат билдирди

"Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "Тоттенхэм"ни бошқараётган Жозе Моуриньюнинг сўзларига жавоб қайтарди.

Венгер яқинда ўзининг таржимаи ҳолини эълон қилди. Шундан кейин журналистлар Моуриньюдан китобда у ҳақида сўз бормаганига муносабат билдиришни сўрашди (бир пайтлар иккала мураббий бошқарувидаги жамоалар  — "Челси" ва "Арсенал" ўртасидаги рақобат футбол оламининг муҳим воқеликларидан бири бўларди). Португалиялик мутахассис эса қуйидаги фикрларни билдирди: 

"Нега у мени тилга олмаган? Чунки у мени ҳеч қачон мағлуб этолмаган. Агар 12 ёки 14 ўйиндан бирортасида ҳам ғалаба қозона олмаган бўлсангиз, бунга китобдаги бир бобни бағишлаган бўлармидингиз? Хўш, нега у буни қилиши керак? Китоб – бу сизни хурсанд қиладиган, бирон бир ютуқ билан фахрлантирадиган нарсадир. Шу сабаб бу ҳолатни яхши тушунаман".

Маълумот учун, улар ўзаро 18 марта тўқнаш келишган. Шулардан 9 тасида Жозе Моуринью, 2 тасида Арсен Венгер ғалабани тантана қилган, 7 та баҳсда дуранг қайд этилган.

"Бу унда бўлган доимий провокациялардан бири. Ўзимни болалар боғчасидагидек ҳис қиляпман, аммо бу Моуринью шахсиятининг бир бўлаги", — деди Венгер Canal+ эфири вақтида.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика