RU

Последние новости

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  0 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  8 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  8 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

"Доимий провокациялар, болалар боғчаси". Венгер Моуриньюнинг сўзларига муносабат билдирди Новости

"Доимий провокациялар, болалар боғчаси". Венгер Моуриньюнинг сўзларига муносабат билдирди

"Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "Тоттенхэм"ни бошқараётган Жозе Моуриньюнинг сўзларига жавоб қайтарди.

Венгер яқинда ўзининг таржимаи ҳолини эълон қилди. Шундан кейин журналистлар Моуриньюдан китобда у ҳақида сўз бормаганига муносабат билдиришни сўрашди (бир пайтлар иккала мураббий бошқарувидаги жамоалар  — "Челси" ва "Арсенал" ўртасидаги рақобат футбол оламининг муҳим воқеликларидан бири бўларди). Португалиялик мутахассис эса қуйидаги фикрларни билдирди: 

"Нега у мени тилга олмаган? Чунки у мени ҳеч қачон мағлуб этолмаган. Агар 12 ёки 14 ўйиндан бирортасида ҳам ғалаба қозона олмаган бўлсангиз, бунга китобдаги бир бобни бағишлаган бўлармидингиз? Хўш, нега у буни қилиши керак? Китоб – бу сизни хурсанд қиладиган, бирон бир ютуқ билан фахрлантирадиган нарсадир. Шу сабаб бу ҳолатни яхши тушунаман".

Маълумот учун, улар ўзаро 18 марта тўқнаш келишган. Шулардан 9 тасида Жозе Моуринью, 2 тасида Арсен Венгер ғалабани тантана қилган, 7 та баҳсда дуранг қайд этилган.

"Бу унда бўлган доимий провокациялардан бири. Ўзимни болалар боғчасидагидек ҳис қиляпман, аммо бу Моуринью шахсиятининг бир бўлаги", — деди Венгер Canal+ эфири вақтида.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика