RU

Последние новости

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  59 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  2 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  12 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Диёр Мирзабоев: “Имкониятлардан фойдаланганимизда ҳисоб йирик кўринишга келган бўларди” Новости

Диёр Мирзабоев: “Имкониятлардан фойдаланганимизда ҳисоб йирик кўринишга келган бўларди”

Про лига 10-туридан ўрин олган “Ғиждувон” – “Янгиер-қурувчи” (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида
- Оғир учрашув ўтказишимиз билдардик. Чунки “Ғиждувон” ўз майдонида ҳали мағлубиятга учрамаганди. Ўз майдонида ҳар қандай рақибга жиддий муаммолар келтириб чиқаришини билардим. Қолаверса, таркибимизда ҳам йўқотишлар бор эди. Жароҳат ва сариқ карточкалар кўпайгани ишимизни оғирлаштирарди. Захира ўриндиғимиз камчиликни ташкил қилган бўлса-да, йигитлар ҳарактер кўрсатишди. Кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Балки, улардан фойдаланганимизда ҳисоб камида 3:0 бўлиши ҳам мумкин эди.

- Жамоа ҳужумчиларсиз ўйнамоқда. Бу сизни ташвишга соляптими?
- Албатта, ташвишга солмоқда. Лекин охирги баҳсларимизга эътибор қаратсангиз, бизда ҳужумчилар эмас, бошқа позициядаги футболчилар тўп киритмоқда. Бизда ҳамма голни фақат ҳужумчилар уради деган жойи йўқ. Кимда имконият бўлди, у тўп киритиши шарт.

- Тез орада трансфер ойнаси очилади. Таркибни кучайтириш режаси борми?
- Ҳозирги таркибдан кўнглим тўқ. Лекин имконият бўлса, айрим чизиқларни кучайтириш учун бир нечта футболчиларни таклиф қилишимиз мумкин.

- Жамоа 5-ўринга кўтарилиб олди. Вазифалар ўзгардими?
- Бу вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман. Олдинда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Қачонки иккинчи давра якунланиб, жамоа 5-ўринда бўлса, вазифа бажарилган бўлади. Қолаверса, жамоалар иккига бўлинади, шунда юқори ўринлар учун курашувчи жамоалар томонида бўлсак, унда биз ўз олдимизга қўйган мақсадга эришган бўламиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика