RU

Последние новости

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  0 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  3 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   5 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  15 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  54 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Диёр Мирзабоев: “Чиройли ўйиндан кўра, ғалаба муҳим эди” Новости

Диёр Мирзабоев: “Чиройли ўйиндан кўра, ғалаба муҳим эди”

Про лига 15-туридан ўрин олган “Янгиер-қурувчи” – “Зомин” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда бизга фақат ғалаба керак эди. Чунки мухлисларимиз ҳам анчадан бери жамоамиздан уч очко кутаётганди. Ўйинда муҳим гол урдик. Қолаверса, бугун ўйинда дарвозамиз дахлисизлигини сақлаб қолдик. Анчадан бери буни амалга ошира олмаётгандик. “Зомин”да ҳам вазият юзага келди, лекин омад биз томонда бўлди. 

Янги келган футболчилар хусусида

- Ортда қолган иккита ўйинга қараб, янги келганлар борасида бир дарҳол хулоса қилмаслигимиз керак. Қолган баҳсларда улар албатта жамоага фойда келтиради.

Захирадан туширилган футболчилар тўғрисида

- Айрим етакчиларни захирада қолдирганим режам асосида амалга оширилди. Чунки айримларга дам беришни ният қилгандим. Баратов сариқ карточка олганидан кейин, иккинчи бўлимда уни алмаштиришга қарор қилдим, чунки у кейинги беллашувларда жамоага асқотади. Шодиев ҳам ҳар ўйинда майдонга тушиб келади, шу сабабли, бугун уни захирадан майдонга чиқаришни режалаштиргандим. 

Дарвозабон масаласи борасида

- Жамоамиздаги ҳар иккала дарвозабон ҳам асосий посбон ҳисобланади. Ўйинга қайси бири яхшироқ спорт формада бўлса, ўша куни майдонга тушади. Бири асосий, ёки буниси захирада қолади деб айта олмайман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика