RU

Последние новости

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Диёр Имомхўжаевдан: Мухлисни алдаб бўлмайди Новости

Диёр Имомхўжаевдан: Мухлисни алдаб бўлмайди

Футбол ўз анъаналари билан чиройли, ҳар қанақасига олиб қараганда ҳам. Унинг бу жиҳатларини ҳурмат қилишни истамаган кишилар кўп ҳолларда панд еганига гувоҳ бўлганмиз.

Бир неча йиллик чиройли анъаналарнинг биргина ёки бир неча шахс туфайли ўзгариб кетиши мухлисларга оғир ботишига кўплаб мисолларни қалаштириш мумкин.Мен бугун шуларнинг фақат биттасига — ўзимизга тегишлисига тўхталиб ўтишни истардим.

Мактабда ўқиб юрган кезларим синфдошларим билан “Пахтакор” иштирокидаги марказий ўйинларни кўришга бориб турардик. Бугун чойхонада ўша йигитлар билан бирга бўлиб, уларнинг кўпи ҳозир футболга умуман қизиқмаслиги ҳақида ўйлаб қолдим. Лекин ўша вақтларда “Пахтакор” стадионига ошиқишар, футболга меҳри бўлакча бўлган мендан аввалроқ чипта муоммосини ҳал қилиш ҳақида қайғуришарди. Жамоани стадиондан туриб қўллаб-қувватлаш уларга завқ бағишларди.

Бугун эса ўша “Пахтакор” стадиони ҳувиллаб қолган. Менга турли сабабларни рўкач қилиб кўрсатишлари ортиқча. Балки додам давридаги аншлаглар ҳақида гап кетиб, менинг ўзим мухлис тўла стадионни кўрмаганимда эди, балки ишонтириш осонроқ бўларди. Бироқ мен “Металлург”га қарши ёмғирли ҳавода кечган учрашувга-да оқиб келган мухлисларни ўз кўзим билан кўрганман, кейинроқ уларнинг қадами стадиондан узилиб қолганини ҳам.

Мен қайсидир инсонни бунга айнан айбдор деб кўрсатишни истамасдим. Бироқ ишқибозлар ташрифининг кескин камайиши айнан қайси йиллардан бошланганини мен каби сиз ҳам яхши биласиз. Жамоа ҳаддан ташқари кучайиб кетди. Бироқ “Пахтакор”нинг юришлари мухлислар меҳрини тошириб юбормади. Ҳар қанча уринманг, фикримни ўзгартирмайман: томошабинни алдаб бўлмайди.

Ҳа, алдашнинг иложи йўқ... мақоланинг давомини "Эрудит Спорт" сайтида ўқиш мумкин.



Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика