RU

Последние новости

18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  0 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  5 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  5 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  18

Диёр Имомхўжаевдан: MADE IN UZBEKISTAN Новости

Диёр Имомхўжаевдан: MADE IN UZBEKISTAN

Теги :  Легионерлар
Ўзбекистонлик футболчиларнинг четга чиқиб кетаётгани 2003 йилларда кўп ёзиларди.

Энди-энди спорт газеталарини ўқишни бошлаганимда Қозоғистон ёки Россияга йўл олаётган ўзбекистонликлар ҳақидаги хабарлар газетанинг битта саҳифасини бемалол тўлдириши мумкин эди.

Қозоқлар яхши пул тўларди, худди ҳозиргидек. Кейинроқ қулочимизни кенгроқ ёйиб, ўзимиз учун янги мамлакатларни кашф қила бошладик. Сервер Жепаров Жанубий Кореядан тортиб, Саудия Арабистонида ҳам чемпион бўлди. Сардор Рашидов Қатарга йўл олди. Орада Малдив лигасида ўйнайдиган дарвозабон чиқиб қолди ва ҳоказо.

Менга бу ҳолат бугун яхши бўлиб кўринади. Хорижда тўп сураётган футболчиларнинг кўп бўлиши бизга ҳар тарафлама фойда. Иқтисодий жиҳатдан ҳам, кетаётган футболчи ўрнига янгиси етишиб чиқиши нуқтаи назаридан ҳам. Бироқ аҳволимиз шундайки, маҳсулотни ўзимиз реклама қилмасак, талабгор кўп бўлмайди. Ёки бизникилар талаб қилаётган пулга ёш бразилиялик иқтидорни олиб келиш мумкин бўладики, Ўзбекистон футболчисига ҳеч ким қиё боқмайди.

Яхши нарса эса рекламага муҳтож эмас. Сардор Рашидов ва Одил Аҳмедов қандай олиб кетилганини бир эслаб кўринг. Одил учун “Анжи” ҳазилакам пул ўтказмаган. Ёки Рашидов, қатарликлар ўзлари келиб, “Бунёдкор”нинг талабини бажариб, футболчининг ўзига яхши таклиф бериб, олиб кетишди.

Кейин бу каби трансфер бўлмади. Малайзия, Хитой ёки Таиланд чемпионатига агентлар тавсия қилгани учунгина футболчилар бориб келди. Миллий терма жамоанинг алиштириб бўлмас деб ҳисобланаётган ҳужумчиси Хитойда ярим йил тў суриб, ортга қайтди. Алиштиришнинг умуман имкони йўқдек қилиб кўрсатилган Лобанов Эронда ярим йил ўйнади. Бор-йўғи демоқчиман.

Чунки улар топ футболчилар сирасига кирмайди. Темурхўжа Абдухолиқов Олий Лига тўпурари бўлган тақдирида ҳам “Локомотив”нинг эшигини бузиб юборай дейдиган совчи чиқмайди. Боиси катта бозорда Ўзбекистон Олий Лигаси обрўсини йўқотиб қўйган. Улар учун қайсидир ҳужумчининг 20 та гол уриши ҳали ҳеч нарса эмас, агар у халқаро майдонда ҳам ўзини кўрсатмаса.

Темурхўжа-ку майли, минг ҳаракат қилса ҳам терма жамоага чақирилмади...


мақоланинг қолган қисмини "Эрудит Спорт" сайтида ўқиш мумкин.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика